Главные новости
Главная / Жамият / Ахборот маҳсулотлари 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ тоифаларига ажратиладиган бўлди
<

Ахборот маҳсулотлари 0+, 7+, 12+, 16+, 18+ тоифаларига ажратиладиган бўлди

“Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда хабар қилган Адлия вазирлигига кўра, қарор билан Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ болалар ўртасида тарқалиши чекланган ахборот маҳсулотларига:

шафқатсизлик, жисмоний ва руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа ҳаракатлар тасвирланган;

қўрқув, ваҳима ва саросима уйғотадиган;

жинсий муносабатлар тасвирланган ёки баён этилган;

уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради.

Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланади.

Қарор билан 0+. 7+, 12+, 16+, 18+ тоифаларидаги ахборот маҳсулотлари қандай талабларга жавоб бериши кераклиги белгилаб қўйилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6ljbeitqyjol_sdnlc6l3fympjbskcjt

ЙПХ инспекторининг кўкрак нишони, радиоалоқа воситаси ва жезл таёғини тортиб олган фуқаро 10 ойга қамалди

Фото:Бухоро вилояит ИИБ матбуот хизмати Жорий йилнинг 7 август куни Бухоро шаҳрининг “Марказий бозор” чорраҳасида …