Главная / Сиёсат / Ҳоким талаба, ўқитувчи ва шифокорларни пахта йиғим-теримига жалб қилишни жиноят деб атади

Ҳоким талаба, ўқитувчи ва шифокорларни пахта йиғим-теримига жалб қилишни жиноят деб атади

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят фаоллари билан пахта йиғим-теримига бағишлаб ўтказилган йиғилишда пахта мавсуми юзасидан вилоят аҳолисига мурожаат қилар экан, бюджет соҳаси ходимлари ва талабаларни пахтага мажбурий чиқариш жиноят эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳокимнинг мажлисда айтган сўзлари видеоси ва аудиоси ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда тарқалган.

2-39zyknv6qj7jit2ytr23ugln-mc5v2

«Ўтган йили биз пахтанинг бир килосига 230 сўмдан пул тўлаганмиз. Бу йил 410 сўмдан теримчилар даланинг ўзида хоҳлашса бир кунлик, хоҳлашса беш кунлик 10 минглик ва 50 минг сўмлик, бели синмаган янги купюраларда нақд тўлаб берилади. Мен вилоят раҳбари сифатида бунга ваъда бераман», деган Ш.Абдураҳмонов мажлисда.

«Иккинчи масала — теримчиларнинг далада тушлик масаласи. Биз фермерларга ҳисоб-китоб қилдириб, жамики маҳсулоти — қўйларгача олдирдик. Тушликда гўштли текин овқат ташкил этилади. Ётоққа борадиганларга эрталабки нонуштаси ва кечки овқатини ҳам ўзимиз қилиб берадиган бўляпмиз. Ёки уйида ёш боласи бор аёлларни олайлик.

«Болам бор-да, бўлмаса чиқиб терардим», дейдиган аёлларимиз, опажонларимиз, қизларимиз теримга чиқишса, фарзандларини болалар боғчасига жойлаштириб, боғча пулини ҳам фермер ҳисобидан бир ойлик взносини (70 минг сўм) ҳам тўлатиб берамиз».

«Биз уларнинг кўнгилли дам олишлари учун концертлар, терим вақтида уларга кўмак кўрсатиш мақсадида савдо ярмаркаларини ҳам ташкил қилиб берамиз», деган вилоят ҳокими.

Ҳоким таклифига кўра, ҳудудлар бўйича ишсиз юрган фуқаролар мутасаддилар томонидан эшикма-эшик рўйхатга олиниб, пахта даласида ишга таклиф қилинади.

«Фидойи ёшлар отряди» бўйича гапирар экан, Ш.Абдураҳмонов маҳаллада ишсиз юрган, уюшмаган ёшларни пахтага жалб қилиш, жонбозлик кўрсатганларга навбатсиз арзонлаштирилган намунали уйлардан берилишини эълон қилди. Шундай ёшларга имтиёзли кредит асосида чорва ва паррандачилик ҳайвонлари олиб бериладиган бўлди. Бундан ташқари, улар терим вақтида турли совға-саломлар билан рағбатлантириб борилади.

«Иккинчи штаб» деб ном олган штабга мурожаат қилар экан, ҳоким: «Ҳурматли имом-домлаларимиз, отинойиларимиз, ҳурматли мактаб директорлари, боғча мудиралари, коллеж директорлари, ҚВП мудирлари! Раҳмат, сизлар ишларингизни қилаверинглар, лекин биринчи раҳбарлар маҳаллада эшикма-эшик, уйма-уй юриб, теримга одам жалб қилиш бўйича ҳаммаларингиз гуруҳ бўлиб юрасизлар», деди.

Ҳоким ишсиз юрганлар пахтада ўзини кўрсатса, келажакда вилоят ҳокимлиги томонидан кафолатланган иш ўрни билан таъминланишини маълум қилди. У шунингдек, бундай фуқароларга турли тадбиркорликни йўлга қўйиши учун имтиёзли кредитлар олиб берилишини ваъда қилган.

Вилоят ҳокими мурожаати давомида шундай деган: «Бугундан бошлаб Андижон вилояти бўйича 18 ёшга тўлмаган болалар, бюджет ташкилот ходимлари — асосан, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари, тиббиёт ходимлари — врачлар, ҳамширалар, ўрта-махсус билим юртлари ва коллежлар ўқитувчилари ва ўқувчилари, шунингдек, олий ўқув юрти ўқитувчилари ва талабалари  — бирортаси далага чиқиши бу жиноят ҳисобланади! Қайси туманда, қайси сектор ҳудудида санаб ўтилган мана шу тоифадаги инсонлар далада пахта тергани аниқлангудек бўлса, раҳбарга нисбатан, нафақат лавозимидан олиб ташлаш, балки жиноий жавобгарликка тортилиши бўйича огоҳлантираман».

Яна маълумот

32f5c9e2c6ba595c687680a6e5932eb6

Энг яқинларим олдида айбсиз айбдор бўлиб қолгандим – Ўзбекистонда вирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муратова билан суҳбат

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор Нигора Муратова ўтган вақт давомида ижтимоий тармоқларда …