Главная / Жаҳон / Қозоғистонда ўзбек бола бедарак йўқолди

Қозоғистонда ўзбек бола бедарак йўқолди

Айни пайтда Қозоғистон Республикасида ишлаб, яшаётган ўзбекистонлик Умида Ҳамроева Kun.uz таҳририяти билан боғланиб, фарзанди Асилбек Ҳамроев бедарак йўқолиб қолгани ҳақида маълум қилди ва амалий ёрдам кўрсатишни сўради.

Умида Ҳамроева сўнгги 2 йил давомида Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида меҳнат қилиб келади. Шу пайтгача, 2002 йилда туғилган ўғли Асилбек ҳам онаси билан бирга Қозоғистонда яшаган. Асли Бухоро вилоятидан бўлган Умида Ҳамроеванинг айтишича, унинг турмуши бекор бўлган, болани қариндошларининг қарамоғида қолдириш имконияти йўқлиги туфайли, Асилбекни ўзи билан Атирауга олиб кетганди.

Она ўз боласини охирги марта Ўзбекистонга вақтинча қайтишдан аввал кўрганди. Оила ижарага яшаб келаётган хонадон эгаси Асилбекка ғамхўрлик қилишга ваъда бериб, Умидани Ўзбекистонга кузатиб юборади. Кейинроқ аниқланишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Асилбек Ҳамроев уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Унинг онаси бу воқеадан Қозоғистонга қайтиб келгач, яъни 9 сентябрь куни хабар топди. Хонадон эгасининг қистови ва юпатиши туфайли маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига расмий мурожаат қилмай, мустақил қидирув ишларини бошлаб юборади.

Аммо вазият ўзгармай қолаётгани учун у 11 сентябрь куни туман Ички ишлар бошқармасига мурожаат этган. Муштипар она расмий мурожаати ҳам самарали натижа бермаётганига англагач, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига мурожаат қилади.

Ҳамроеванинг айтишича, Қозоғистон ички ишлар ходими, терговчи Мукашив Амонгелди унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини тортиб олиб, «бу ишлар шу жойнинг ўзида» ҳал бўлишини айтиб, элчихонага боришига тўсқинлик қилиб келмоқда.

Kun.uz таҳририяти айни пайтда Қозоғистонда бўлган ўзбекистонликлардан Умида Ҳамроевага ёрдам беришни сўраб, Ташқи ишлар вазирлигини ушбу ҳолат юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга чақиради.

Бу борада маълумотга эга кишилар Умида Ҳамроеванинг телефон рақамига қўнғироқ қилиши мумкин: +7 771 602 90 22

Яна маълумот

snaiperist

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди

Польша Беларусь билан чегарада снайперларни жойлаштирди, деб хабар берди мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги Twitterъда. “Снайперлар разведка, …