1f3d863676f34776187be1d402035121Ҳонгконг полицияси грециялик 19 ёшли моделни ҳибсга олди. Маълум бўлишича, у чегара орқали 2,6 кг миқдорида кокаин моддасини олиб ўтишга уринган. Ўта кучли таъсир қилувчи гиёҳванд модда моделнинг елкага осувчи сумкасининг яширин туйнугида бўлган. Бу ҳақда Law and Crime журнали хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, грециялик модель қиз Ҳонгконг божхонаси томонидан сўнгги бир ҳафта ичида ушланган тўртинчи контрабандачи бўлди. Аввалроқ 2,5 кг кокаинни олиб киришга уринган 52 ёшли аёл ушланган эди.

Эндиликда, модель ушбу жиноят учун умрбод қамалиши мумкин.