Главные новости
Главная / Без рубрики / Шавкат Мирзиёевнинг келгуси хориж сафари қайси давлатга бўлади?
<

Шавкат Мирзиёевнинг келгуси хориж сафари қайси давлатга бўлади?

Жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари расмий сафар билан АҚШда бўлган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида нутқ сўзлаб, бир неча долзарб масалалар ва уларнинг ечимини дунё ҳамжамиятига етказди. Ушбу расмий ташриф, сўнгги 7 ой давомида Ўзбекистон раҳбарининг хорижий сафарлари ҳисобида ўн иккинчиси саналади. Kun.uz мухбири қуйида ана шу барча сафарларнинг қисқача сарҳисобини ҳавола этади.

safari1

Ўзбекистон Республикаси президентининг фаолияти давомидаги илк расмий ташрифи Туркманистон Республикасидан бошланди. Унда Шавкат Мирзиёев Туркманобод вилоятида қад ростлаган марҳум президент, давлат арбоби Ислом Каримовнинг бюстининг очилиш маросимида иштирок этди.

22-23 март кунлари Қозоғистон, Остона

Яхши қўшничилик алоқаларини ривожлантириш мақсадида иккинчи ташриф ҳам Марказий Осиё давлатларидан бири Қозоғистонга бўлди.

4-5 апрель кунлари Россия, Москва

Расмий ташриф билан Россияга жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрида президент Владимир Путин билан учрашди.

29 апрель куни Қозоғистон, Жанубий Қозоғистон вилояти

Ўзбекистон раҳбари ишчи ташриф билан Жанубий Қозоғистон вилоятида президент Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

10-14 май кунлари Хитой, Пекин

Расмий ташриф билан Хитойда бўлган Шавкат Мирзиёев “Бир йўл, бир макон” халқаро форумида ҳам иштирок этди. Шунингдек, у Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашган.

19-20 май кунлари Туркманистон, Ашхобод

Ишчи ташриф билан Шавкат Мирзиёев шу кунлари Ашхобод шаҳрида бўлди.

20-21 май кунлари Саудия Арабистони, Ар-Риёд

Ислом-АҚШ саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрида Озарбойжон, Тожикистон, Қозоғистон, АҚШ, Афғонистон президентлари ҳамда Қирғизистон Бош вазири, Туркия Ташқи ишлар вазири ва Саудия Арабистони Қироли билан ҳам учрашди.

8-9 июнь кунлари Қозоғистон, Остона

Шу кунлари ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Остонага жўнаб кетган Шавкат Мирзиёев Остона-EXPO кўргазмасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этди. Шунингдек, давлат раҳбари Испания қироли, Қирғизистон, Афғонистон президенти ҳамда Ҳиндистон ва Покистон Бош вазирлари билан учрашган.

5-6 сентябрь кунлари Қирғизистон, Бишкек

Тарихий аҳамиятга эга расмий ташриф сўнгги ўн етти йил ичида илк маротаба амалга оширилди. Унда бир нечта ҳужжатлар, жумладан икки давлат чегара масалаларига оид ҳужжатлар имзоланди.

9-10 сентябрь кунлари Қозоғистон, Остона

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон президенти Остона-EXPO кўргазмасининг ёпилиш маросимда ҳам иштирок этди. Шунингдек, Туркия, Эрон ва Афғонистон президентлари учрашди.

17 сентябрь куни Туркманистон, Ашхобод

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vtenn9dzfrlr5xzjho2ppsdo6kxp-p7y

Нима учун табиий газ, нефть ва кўмир захирасига эга Ўзбекистон АЭС қурилишига оид қарор қабул қилди?

Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқотлар янги қувват қурилишларисиз аҳолининг электр энергиясига нисбатан ўсиб бораётган эҳтиёжини қондириб …