Главные новости
Главная / Маданият / УЛУҒБЕК ҲАМДАМ (1968)
<

УЛУҒБЕК ҲАМДАМ (1968)

Улуғбек Ҳамдам ёлқинли шеърияти, ўйчил ҳикоя, қисса ва романлар ҳамда теран адабий -танқидий мақолалари билан адабий жамоатчиликка яхши маълум. Улуғбек Ҳамдам (Ҳамдамов Улуғбек Абдувахобович) 1968 йил, 24 апрелда Андижон вилояти, Марҳамат туманида туғилган. 1988-1993 йилларда Тошкенинг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган. 1992-93 йилларда эса давлати- миз ташаббуси билан ўқишга юборилган талабалар сафи- да Туркиянинг Кўнё шаҳрида таҳсилни давом эттирган. 1993-1994 йилларда Шарқшунослик институтида турк ти- лидан дарс берган. 1994-1996 йилларда Ҳозирги Миллий Университет ўзбек филологияси факультетининг кундуз- ги аспирантурасида ўқиган. 1997 йилда “30-йиллар ўзбек шеъриятида “соф лири­ка” муаммоси” (Ойбек шеърлари мисолида) мавзусида номзодлик диссертациясини ёклаган. Ҳозирда “XX аср ўзбек шеърияти бадиий тафаккур тадрижининг ижтимо- ий-психологик асослари” мавзусида докторлик диссертацияси устида ишламокда.

ulugbek-hamdam

1997-2009 йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Наво- ий номидаги Тил ва Адабиёт институтида катта илмий ходим, 2009 йилдан бери “Шарк юлдузи” журналининг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда. «Тангрига элтгувчи исён» (2002), «Атиргул» (2006), «Сени кутдим» (2007) каби шеъ- рий ҳамда «Ёлғизлик» (2000), «Мувозанат» (2003), «Исён ва итоат» (2004), «Сабо ва Самандар», «Узокдаги Дилнура» (2010) каби насрий асарлари нашр этилган. Улуғбек Ҳамдамнинг илмий изланишлари ҳам тўплам сифатида нашр қилинган. Улар 2003 йил­да чоп этилган «Бадиий тафаккур тадрижи» ва «Янгиланиш эҳтиёжи» китобларидир. У. Ҳамдам Ж. Румийнинг “Ичингдаги ичингдадир” (2001) ва профессор У. Турон- нинг “Туркий халқлар мафкураси тарихи” номли асарларини турк тилидан ўзбек ти- лига ўгирган.

МУВОЗАНАТ

(Романдан парчалар)

18

Юсуф Кенжавой овосиникидан чиқиб, акасиникига юрмади, балки оркага қайтди. Чунки кўргани ва эшитганларидан мутаассир бўлиб эзилганди. “Наҳотки, – ўйланарди у, – битта яримжон кампирнинг еб-ичишини таъминлаш шунча қийин бўлса? Ахир, у Кенжавой овосининг ўз онаси-ку. Киши ўз онасидан хам бирор нар- сани қизғанадими? Ёки улар шунчалар ночорми? Тўғри, қийинчилик, тақчиллик бор. Лекин оч қолиб ўлган одамни ҳали эшитганимизча йўқ. Ҳолбуки, ахвол у даражада ёмон хам эмас-ку! Ёки бўлмаса, Кенжавой овосининг айтганлари росту энам ёш бо- лага айланиб қолиб, шунақа гапларни айтяптими? Ахир, гап-сўзлари жойида каби кўринмадими? Наҳотки, у ўз болаларини бегоналар олдида изза қилишга ботинса?..” Юсуф шу хаёллар билан отасининг уйига кириб келганида бутун оила тўпланиб, уни кутишаётган эди. Ҳатто алоҳида жойга “учирма” бўлиб чиқиб кетган Амир ва Обид- лар ҳам бола-чақаси билан келиб ўтиришганди.

Юсуф хали кўришмаган қариндошлари билан бир-бир сўрашиб чикди. Нихоят, ҳаммалари ўтиришгач, Ҳалима ая дуо қилди. Сўнг Юсуфга юзланиб деди:

  • Ўғлим, Элбекни кўрмадингми йўлда? Аканглар кеп қолишганига изингдан юборувдик, айтиб келгин, деб.
  • Йўқ, кўрмадим.
  • Ўзи келиб қолар, хавотир олманг, – деб Юсуфга мурожаат қилди Амир, – ука, қалайсилар, соғ-саломат юрибсизларми?
  • Шукр, ака, тинчмиз, ўзларинг болаларни катта қиляпсизларми? Қийин эмасми?
  • Қийинчилик – бу худонинг бандасига юборган бир синови, ука. Дунё эса – си- нов майдони. Шундай экан, ношукрлик ёмон. Намоз ўқиб, худога ёлбориш керак. Ҳадеб у йўқ, бу йўқ, эртага очарчилик бўлармиш, деб вахима қилиш ўрнига, борига шукр қилиб яшашни ўрганиш лозим. Нафсни қўйворса, у нималарни қўмсамайди, дейсан? Пайғамбаримиз бутун ислом дунёсининг рахбарига айланган вақтда ҳам жуда фақир хаёт кечирганлар. Уйларида кунда бир марта қозон қайнаган ё қайнамаган. Емишлари хурмою сув бўлган. Биз-чи? Биз энг қийин даврларда ҳам ўша хурмоча емишга қаноат қиламизми?.. Назаримда одамларнинг кўзи оч. У йўқ, бу йўқ, бундан буён у нарса бўлмасмиш, деган гаплар оғизларидан тушмайди. Ўзлари талвасада. Астағфируллох,, деб ёка ушлайсан, киши…
  • Ўғлим, сен айтаётган ҳокисор киши – пайғамбар, – деб гапга қўшилди Одил ака, – худонинг элчиси. Энди менга ўхшаган ҳамма қатори одамнинг тақвою мис- кинликда унга тенг келиши ниҳоятда мушкул. Сен айтгандай фақат намоз ўқиб, борига шукр килиб яшаш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Адашмасам, ундай одамлар зо\ид, тарки дунё қилганлар бўлади. Бунинг ҳам яхши, маъқул томонлари бордир, албатта. Лекин бу йўлни бутун халқ қабул қилсин, дейиш – нотўғри. Ўша мусулмончилик роса гуллаб-яшнаган даврда ҳам девонаю қаландарлар мингтадан битта чиққан ё чиқмаган. Биз озми-кўпми ўрисни тарбиясини олдик. Бу ёкда тилви- зор, газета-журнал деган нарсалар дунёнинг нақ нариги чеккасидаги янгиликларни кўрсатаётган, ёзаётган бўлса… Олам ўзгариб кетган, ахир…
  • Ота, сиз ҳам тушунинг. Сахиҳ ҳадисларда айтилишича, ҳагго исломнинг ўзида етмиш учта йўл пайдо бўлади. Шундан етмиш иккиси – ботил, улардан юрганлар тўғри жаҳаннамга тушади. Фақат биттасигина тўғри йўл бўлиб, жаннатга олиб боради…
  • Амир, мен ҳам биламан, хар қайси дин “Тўғри бўл!” дейди. Сен айтаётган на- мозу хаж… буларнинг бари ана шу биргина гапга олиб боради. Одамнинг мана бу ери, – Одил ака чап кўксига нуқиб қўйди, – тоза бўлсин. Агар бўлмаса, унинг юз йил қилган тоат-ибодати бир пул!..
  • Лекин ота динда тўғри бўлсанг бас, намоз ўқимасанг, рўза тутмасанг, закот бермасанг, хажга бормасанг ҳам бўлаверади, демаган. Демак, буларни х.ам бажариш зарур. Буларнинг ҳам тагида кишини ҳалолликка, ночор одамлар ҳолини билиб, уларга ёрдам бериб, одам бўлишликка ундаш бор. Сиз ўзингиз намоз ўқимаганингиз учун худонинг фарз қилиб қўйганларини фақат тўғриликкагина буриб қутулмоқчи бўляпсиз. Ахир, намоз диннинг устуни, — деб қизишди Амир.
  • Агар сен намозсиз таскин топмаётган бўлсанг, ўқийвер хохлаганингча, фақат бировларни тинч кўй. Ўз аъмолингни бил. Менинг тўғрилигим ўзимга етади. Шунга яраша кўнглимда ҳаловат бор.
  • Ота, бундай деманг, мушрикча фикрлаяпсиз, тавба денг!.. – Амир азбаройи қизариб-бўзариб кетди.
  • Сенинг бундай дейишга нима ҳаққинг бор?
  • Ҳой, отаси, – орага тушди Ҳалима ая, – ҳеч бўлмаса сиз бир гапдан қолинг. Буни энди кўряпсизми? Уйимизга бир йилдан бери кўрмаган ўғлимиз келади-ю, ундан ҳол- аҳвол сўраб, яхши гаплардан гаплашиб ўтириш ўрнига… қаёкдаги ғавғоларни қўзғаб ўтирсангизлар. Қанча вақтдан бери икковларинг тортишасизлар. Ҳеч бир тўхтамга келдиларингми? Бугунча қўйиб туринглар, ўша бош оғриқларингни. Ҳеч бўлмаса, келинлардан уялинглар!..
  • Бу бош оғриқмас, буви, – деди Амир тобора ҳаяжонланиб, ҳатто нафаси бўғзига тиқилиб, тутилиб-тутилиб қола бошлади. – Агар билсангиз, бу – ҳаёт- мамот масаласи. Чунки мен Қуръонда айтилганларни айтяпман, отамга ўхшаб ўзим ўйлаб топганларимни эмас. Намоз ўқишга эриниб, ҳар хил сафсаталарни гапи- ряпти отам. Аслида, буларнинг ўрнига у ҳам, сиз хам намоз ўқисаларинг бўларди. Қариб қолган бўлсаларинг. У ёқдаги хисоб-китобдан қандай қўрқмайсизлар? Ке- линларингиз мендан уялсин! Намоз ўқимагани учун, очиқ-сочиқ юргани учун, манави шаҳарлик келинингиз ҳам, – у Ойгулга ўқрайиб қўйди, – сочини кестир- гани учун.
  • Сен мусулмон бўлсанг бас, бизга тинчлик керак. Икки куннинг бирида ке- либ, дам отанг билан, дам Олиму Элбек билан уриш-жанжал қиласан. Бу ёкда мен сиқилиб адойи-тамом бўлдим, – Ҳалима ая йиғлаб юборди. – Ахир ўзинг ҳам қирқка борганда намоз ўқишни бошладинг-ку. Булар ҳам секин-аста тушуниб қолар.
  • Менинг ўттиз беш ёшимгача ўриснинг замони эди. Қуръоннинг нималигини билмасдик. Ҳозир ҳар хонадонда бор Қуръон, лекин олиб ўқийдиган одам – анқонинг уруғи!.. – ҳалиям ҳовуридан тушмай давом этарди Амир.
  • Сенга нима, ўғлим, – яна қўшилиб кетганини билмай қолди Одил ака. – Ҳар қўйни ўз оёғидан осадилар. У дунёда сен ўз савобу гуноҳинг учун ажр олганингдек мени хам қилиб юрган амалларимга қараб тақдирлайди…
  • Нега энди менга барибир бўлар экан? Сизлар менга бегона эмассизлар, сизлар- га дўзахни раво кўрмайман!
  • Сенинг бу уруш-жанжалларинг қайси дўзахдан кам? – Ҳалима ая бошини кўтариб, тўнғич ўғлига қаради. – Бор, уйингга! Ибодатингни қилавер. Болаларинг- ни хам олиб кет. Ўзинг қара, ўзинг боқ. Оч қолишганда жўнатма. “Дада, нон!” деб чиркиллаганда кўрамиз холингни. Агар ўшанда ҳам сенга ақл кириб, қаровсиз қолиб йиғлаётган болаларингга қарамасанг, мен сендан ҳам, сенинг мусулмончилигингдан ҳам кечаман!
  • Бўлди, Ҳалима, ўзингни бос, – деди Одил ака аёлини тинчлантиришга уриниб.

Ўртага бир зум оғир жимлик чўкди. Ҳамма бошини хам қилиб ўтирарди. Ҳатто болалар ҳам индамай қолишганди. Юсуфнинг назарида сукунат яна бироз чўзилса, ўтирганларнинг барчаси унга ғарқ бўладигандек эди.

  • Ҳа, майли, кетдик, – деди Амир ёнида ўтирган хотини ва болаларига қараб. – Биз ким бўпмиз, даъват қилганларида ҳатто пайғамбаримизни ҳам ўз қариндошлари қувиб солишган.
  • Пайғамбар сўзини айтаётганингиз яхши, ака. Лекин отам билан бувимни нега пайғамбарга қарши чиққанларга ўхшатасиз? – жимгина ўтирган Юсуф нихоят сўзлашга ботинди. – Аксинча, улар бутун борлиқлари билан, балки бир умрлик амал- лари билан ўша йўлдалар-ку. Фақат сиз шу тобда уларнинг кўнгил ҳоллари билан ҳисоблашмай-нетмай ўз назарингиздаги исломни тиқиштирмоқчисиз…
  • Юсуф, сен шу гапингда тур-да, эртага бизникига бор, ўша ерда гаплашамиз, – Амир бошка \еч нарса демай, болаларини олдига солиб чиқиб кетар экан, укасининг елкасига қоқиб қўйди.

Эшик ёпилгач, Ҳалима ая елкалари силкиниб-силкиниб йиғламокка тушди…

19

Юсуф алламахалгача ухлаёлмади. Чунки шу бир кунда кўргану эшитганлари уни тинч қўймаётганди: “Ажабо, замон, одамлар қанчалик ўзгариб бораяпти. Ҳамма гўё кўзи ожиз кимса: тутганини кўймайди… Ўзим-чи? Ҳолим уларникидан хам баттар- ку, ҳамон аросатдаман-ку мен! Бозорга кириб адашиб қолган болага ўхшайман, на за- рур нарсани харид қилишимни биламан, на уйимнинг қаерда эканлигини. Акамнинг ҳам, отамнинг хам ҳоли бунчалик эмас. Акам ўз йўлини тўғри деб қанчалик ишонса, отам хам ўз эътикодида шунчалик собит. Улар ўртасида кўз ўнгимда бўлиб ўтган тортишув-жанг менинг ичимда неча йиллардан бери бораётир-ку. Не кўргуликки, карама-карши тарафларнинг хар иккиси ҳам менинг ўзим: “Отам” хам мен, “акам” ҳам мен. Айнан шунинг учун хам вақтида юрак ютиб мунозарага аралашолмадим. Унинг бунаканги хафагарчиликка айланиб кетишига тўскинлик қилолмадим…”

  • Дадаси…

-Ҳм.

  • Нега акам менинг сочимга осилади, иши бўлмасин мен билан. Хўжайинлик қилади, – Ойгулнинг ҳам кўзларига уйқу келмаган экан.
  • Эътибор берма, хафаям бўлма.
  • Нега энди бўлмасаканман? Бўламан-да.
  • Қуръоннинг муқаддас китоблигини, Оллоҳ томонидан Муҳаммад (с.а.в) га тушганлигини тан оласанми?
  • Оламан, – эрининг нима демоқчи бўлганини тушунмайроқ жавоб қилди Ойгул.
  • Ундай бўлса, шу китобда билмаганга билдириб, оятларимизни даъват қилинг, деб ёзиб қўйилган. Акам осмондан олиб эмас, балки ўша китобни сенга ўхшаб тан олганлиги учун ҳам ундаги гапларни яна бир бор етказиб қўйяпти, холос.
  • Шаҳарда ҳамма шунақа юради-ку, хдтто бу ерда х.ам сочни кестирганларга кўзим тушди.
  • Ҳамма ўз ўзига, сен ўзингга жавоб берасан.
  • Кесиб бекор қилдинг, демоқчимисиз, ўзингиз рухсат берувдингиз-ку?
  • Унақа демоқчимасман… билмайман… ухла!

21

Гулшода эчкини соғиб, сутини докадан сузиб ўтказди-да, тунука идишда газўчоқнинг устига қўйди: уч боланинг ҳар кунги нонуштаси. “Бисмиллоҳ” деб газ- ни буради, жонсизгина товуш чиқди. Гугурт чакди, бир энликкина ёнди. Қачон газ бўлувдики, энди бўлса? Ўтинга каради: соб бўпти. Аччиғидан шахдам юриб, эри ўтирган хона эшигини очди. Амир ҳали хам жойнамоздан турмаган, бошини қуйи солганча пичирлаб дуо ўқиб ўтирарди: кўзларида ғилт-ғилт ёш… Ҳар сафар Гулшода эрининг бошига ғазаб ва алам билан бостириб борадию, уни мана шу аҳволда кўриб, бирон нима деёлмай изига ночор қайтади. Ниҳоят, Амир намоздан турганида эса бо- яги ховуридан тушиб бўлган бўлади. Бу гал у бурилиб кетмади, бутун аччиғини ичи­га ютиб, намознинг битишини кутишга ахд қилди. Эшик кесакисига суянган кўйи сирғалиб ерга ўтирди. Ўттиз саккиздан эндигина хатлаган бу аёлнинг юзларида тур- мушнинг аччиқ- чучуклари шундайлигича ўз расмини солиб қўяқолганди.

Нафсиламбирини айтганда, Амир хам ундан кўп-да фарқ қилмасди. У эрининг озиб- тўзган, сочига оқ оралаган серизтироб юзига қараб ўз қиёфасини кўрганидек, дард ва ташвишдан тобора кичрайиб, буришиб бораётган хотинига қараб, Амир ҳам ўз ҳолини англарди. Эҳтимол, барча қийинчиликпарга қарамай, ўртадаги ана шу якинлик уларни тутиб тургандир. Лекин Гулшоданинг айни дамдаги шашти ўзгача эди, энди у ўша туйғу билан ҳисоблашмасликка ахд қилганга ўхшарди. Кўзларидаги тубсиз изтироб ўрнида энди ғазаб йилтираб, уни ўн беш йиллик ёстикдошига сочмоққа тайёр турарди.

Амир эса хотинидан уч қадамча нарида ҳамон ўша алфозда ўтирар ва майин оҳангда қироат қилар, фақат бир баҳя олдин кўзларига тўлиб турган ёш энди юзларидан шашқатор оқибтушар эди. Эрининг бу ҳоли Гулшодагатаъсир қилмай қолмади. У худди шу таъсирга берилиб, ғазабини ютиб юборишдан сақланиш учун ҳам кўзларини юмиб олди. Шунда бир-бирига урилган киприклар орасидан икки томчи ёш гуноҳкорнинг жодуда кесилган бошидек думалаб кетди. Ҳайҳот, у яна маглуб!.. Яна кўзларидан мехр ва шафқат ёшлари бодраб чиқа кетди. Эру хотин чўкка тушган кўйи карийб ёнма-ён ўтиришар, бири “Оллоҳ” дея ўзини унутган эса, бири истиғрок кучоғидаги инсон қаршисида беҳол турарди. Иккисининг кўзларига тўлган ёш гўё уларни бу дунёдан, унинг ташвишларию мусибатидан, хатто бебақою камёб шодлигидан химоя этаётган- дек эди. Айни дамда, уларни бир-бирига дахлдор, яқин айларди ҳам…

22

…Нонуштадан сўнг Юсуф сўради:

  • Бувижон, менга нима иш бор?
  • Акангдан бир хабар ол, ўғлим. Тўнғичини жўнатишиб, ўзлари келишмади. Мен- дан ростакамига аразлаганга ўхшайди. Ахир, жахдим чикқанида уришганимни ўзинг ҳам биласан-ку. Бор, ўғлим, айтиб кел. Агар шундаям келишмаса, ўзим бораман…

Юсуф енгилгина кийиниб кўчага чикди. Ҳаво очиқ. Кўм-кўк осмон гўё улкан уммону унда-бунда сузиб юрган булутлар оқ кемалардек эди. Қуёш ҳаммасининг те- пасида гўё ҳакам, булутлар ўйинидан тортиб, энди-энди ниш уришга келган яланғоч дарахтлар бошида учиб юрган қушлару якиндагина бош кўтариб, дунёга илк бор кўз солганча майин баҳорий шабода қучоғида мастларча чайқалаётган майсалар- гача, барча-барчасини назорат қилиб тургандек. Дарвоқе, одамлар. Булар Юсуф- нинг ҳамқишлоқлари: кимлари бир пайтдаги ҳамкасблари, кимлари оғайнилари, собиқ синфдошлари… Юсуф бирма-бир куюқ сўрашиб борар экан, уларнинг вақт тўлқинларида ўзгариб бораётган сиймоларида ўзини, дарёнинг иккинчи қирғоғи ўлим сари яқинлашаётган, битаётган ўз умрини кўрар, маъюс тортарди…

Одатда, ўн-ўн беш дақиқада юриладиган акасининг уйига у сўраша-гаплаша бир соатлар чамасида етиб келди. Чақирди. Ҳовлининг этагида ит вовуллади. Кейин бирин-кетин Моҳира ва Нодиралар чопкиллаб чиқишди. Юсуф чўнқайиб, қучоғини очди. Болалар худди палапонлардек учиб келиб, Юсуфнинг бағрига сингиб кетишди. Кеча улар бироз ётсираб қарашганди. Юсуфнинг қўлидан ширинликни олишгач ва олдида анчагина ўтириб, унга обдан разм солишгач, оволарини ниҳоят “танидилар”, шекилли, мана энди хеч бегонасирамай ёпишар эдилар.

  • Келинг, Юсуф, – деди Гулшода жилмайганча енги билан пешона терини артиб.
  • Келдик. Яхшимисизлар? Сумалакка айтиб келдим. Юринглар.
  • Ҳозир акангиз келсин, таҳорат олгани ўтувди. Келинг, бу ёққа ўтинг… Худога шукр, кунлар ҳам исиб кетди, – Гулшода Юсуфни айвондаги хонтахта олдига – тайёр жойга таклиф қилди.

Юсуф ўтириб, отасига ўхшаб қисқа дуо қилди: “Омин, болаларингиз кат- та бўлишаверсин!” Кейин уй ва ховлининг ахволига разм солиб олгач: “Чамамда ҳаммаси ўша-ўша, ҳеч қандай ўзгариш йўғ-а?” – дея Гулшодага юзланди.

  • Ҳолимизни ўзингиз кўриб турибсиз-у, кунимизни аранг ўтказяпмиз. Мен бола- лар ва уй ишларидан ортмайман. Акангизни бўлса, мана, бир неча йилди фикру ёди у ёкда. Мактабдаги дарсларини ҳам баъзан мен бориб ўтиб келяпман.
  • Нега?
  • Чунки намоз вақти кирса ҳамма нарсани эсдан чиқаради.
  • Ўзингиз-чи? Ишламаяпсизми?
  • Соғлиғимни биласиз. Мактабда бир неча марта йўтал тутиб, йиқилиб қолганимдан кейин ногиронликка ўтказиб қўйишди.

Юсуф янгасининг нафас қисиш касали билан қаттиқ оғриб юришини биларди, лекин бу даражадалигидан хабарсиз экан. Гулшоданинг ҳозирги гапи уни жуда му- таассир қилди.

  • Мана шунақа, қирққа бормай, ярим жон бўлиб, қариялардек нафақа олиб ўтирибман.
  • Ассалому алайкум! – Амир қўлида обдаста, ҳовли томондан юриб келди.
  • Ваалайкум ассалом!

Салом-алик, дуодан сўнг, Амир укасини тинглаб, Гулшодага қаради.

  • Сизлар халиям бормадиларингми?
  • Нуриддинни жўнатганман. Бувимнинг кечқурунги гапидан кейин борсамми- йўқми деб андиша қилиб ўтирибман.
  • Бувим менга гапирди. Сен тур, болаларингни олиб тезроқ боравер. Биз кейинроқ борамиз.

23

Гулшода болалари билан чиқиб кетгач, Амир Юсуфдан сўради:

  • Намоз ўқимай қўйибсан деб эшитдим. Шу ростми?
  • Мусулмончилиқда бирламчи нима, ака? — саволга савол ила жавоб қайтарди Юсуф.
  • Иймон.
  • Нега унда сизнинг биринчи саволингиз иймон ҳақида эмас?
  • Чунки иймонли одам намоз ўқийди.
  • Лекин намоз ўкиганларнинг ҳаммаси иймонли, дегани эмас бу. Шу билан бир- га, намоз ўқимаганнинг ҳаммаси иймонсиз, деган ҳукм ҳам йўқ исломда.
  • Бу нарса намоз ўқимаслик учун сенга асос бўлолмайди.
  • Тўғри, ака, қанийди менам сизга ўхшаб намоз ўқисам ва бунга ич-ичимдан эҳтиёж сезсам. Илгари шундай эдим. Ҳар бир намозни худди ёрини кутаётган ошиқдек кутардим. Ўқиш асносида ўзимни худонинг қаршисида, Унга бўйсиниб тургандек ҳис қилар ва бундан калбим беҳад хузурланарди. Бора-бора бу ҳол мени тарк этди, мен худди белгиланган вақтда жирингловчи соатга ўхшаб қолдим – намоз вақти бўлиши билан ёд олинган сураларни курукқина қайтариб, уч- тўрт йиқилиб тураман, холос. На руҳий боғланишу на намоздан кейинги кўнгил тасаллиси. Ҳеч вақо! Мулоҳаза қилиб қарасам, мен қаерда ва нима иш билан машғул бўлмай, х.амиша Оллоҳнинг измида ва Унга ибодатда эканман. Бироқ асосийси бу эмас. Кеча отам тўғри савол берди: диндан, мусулмончиликдан мақсад нима ўзи? Назаримда, мен буни ўзим учун ва ўзимча тушун- гандекман. Ака, такрор айтаман: ҳозир айтадиганим фақат менинг ўзимгагина тегиш- ли. Ҳамманинг номидан гапиришга менинг ҳаққим йўқ. Хуллас, ҳар қандай диннинг асосида инсонни яхши бўлишга, яхшилик килишга, ўзингга раво кўрганингнигина ўзгага раво кўришга чақириб яшаш мавжуд. Исломда бу нарса Оллохлинг бирлиги ва Муҳаммаднинг пайғамбарлигига суянилган ҳолда тушунилади. Чунки дунёда муайян қонун-қоидаларга асосланган, тинчлигу фаровон ҳаётни таъмин этувчи Олий Низомга тўла-тўкис эхдиёж мавжуд Ака, назаримда, ҳар ким ана шу Олий Низомнинг ҳамма жойда қарор топиши учун ўз улушини қўшиши зарур. Унга раҳна солмаслиги шарт. Шу маънода одамлар ўз амалларига кўра учга бўлинади: Олий Низомни ҳимоя қилувчилар, Уни бузувчилар ва локайдлар. Негадир кўнглимда шундай бир қаноат борки, агар киши ўша Олий Низомнинг қурувчиларидан бўлса, у намоз ўқийдими, ўқимайдими, ҳажга борадими-йўқми, барибир чин мусулмондир. Бунга энг ёрқин мисоли — отам. Ака, мен қанча жойда бўлиб, қанча одамларни кўрган бўлсам, шулардан ҳалоллик ва ростгўйликда, ўз ишини мукаммал бажаришда, ўзгани ўзидек қабул қилишда… отамга ҳатто яқинлашадиганини учратмадим. “Манаман” деган диндорлар ҳам бу борада от­амга тенг келолмайдилар…

Юсуф зимдан акасига бир қараб олиб, сўзида давом этди. — Энди бузғунчиларга келсак. Уларни қўлига курол ё таёқ олиб, кўзга кўринган нимаки бўлса, ҳаммасини маҳв этаётганлар, деб тушунмаслик керак. Уларнинг ичида бошига салла ўраб, беш вақт намозни канда қилмайдиганлар ҳам, бўйнига бўйинбоғ тақиб, раҳбарлик лаво- зимларида ўтирганлар ҳам, оддий ишчи ва деҳқонлар ҳам бор. Улар аввало, ҳар қандай қудсиятдану одамгарчиликдан аввал ўз шахсий манфаатларини устун қўядилар. Мав­жуд нарсаларнинг хаммасини, хатто дину одамлар ишончини ҳам алал-оқибатда ўз манфаатдорлигига буриб юборади. Яъни улар отам каби ўзгани ўзидек кўрмайди. Улар учун ҳеч қандай эзгулик йўқ. Улар одамзотнинг ҳайвонлик жиҳатига таяниб иш кўрадилар. Жаҳонда бўлиб ўтган ва ўтаётган урушлару қонхўрликларнинг бошида ўшалар ўтиради. Ёки сизга яқинрокдан бир мисол: шу кеча-кундуздаги тақчиллик пай- тида халқнинг тўю азаларини, хар қандай маросимдаги сарф-харажатни енгиллатиш ўрнига қайси мўридан тутун чиқса, ўша ерда ҳозиру нозир мулла ва муллаваччалар, оппоқ соқолларини селкиллатиб юрувчи чоллар — махалла кўркларининг аксарияти аслида зулукдир. Уларнинг беш вақт намоз ўқишидан, динни яхши билишларидан, ҳатто ҳажга бориб келганларидан нима фойдаки, элнинг оғир кунида асқотмаса?.. Уйида аза бўлган кишининг ҳолини бир тасаввур қилиб кўринг: бечора мусибатнинг зўридан ҳангу манг. Ахир ўлим нафақат унинг бир яқинини тупроққа – кора ер таги- га олиб кетди, балки ўз ташрифи билан унинг жонига ҳам навбат муқаррарлигини, шу ҳакдаги ваҳмни ҳам сола кетди. Одамзод бошидаги муштарак мусибат шу лаҳзада унинг зиммасида. У йиғлайди, сиқтайди, марҳумнинг армонларини эслаб эзилади ва ҳоказо. Шундай пайтда таъзияга қариндош-уруғу қўни-қўшнига қўшилиб, дастлаб ўша диндорлар, маҳалла оқсоқоллари келишади. Уй тумонат одам. Лекин улар куруқ келишадию қуруқ кетишмайди. Улик чиққан уй эгаси келганларни “меҳмон” қилишга мажбур. Ўша афтода ҳолида дошқозону гуруч топиши, қўй сўйиши (бўлмаса-чи!), кел- ганларнинг қўйнига қистириб юбориш учун қандайдир мато қидириши… шарт. Тав- ба, – дейман, ака. Бу қайси мусулмончиликда бор. Азага бориб, ош-шўрва еб-ичиб, қўйнига бир парча матони қистириб қайтишни ўзига ор билмайдиган киши чин мусул- мон бўла оладими? Ахир, бу на одамгарчиликка тўғри келади ва на Қуръонга! Баъзан ўйлаб қоламан: ўзбек халқининг ўзида бир камчилик бор. Чунки иморатини куриб, тўй ва аза маросимини ўтказиб олган ўзбекнинг орзу-армони ҳам, умри хам тугайди. Менга алам қилади бу нарса, ака!.. Ахир биз мўлжални шу учта бекатга қараб ола- миз, холос. Ундан каттароқ нарсаларни кўра олмаймиз. Умрию топган-тутганини тўй- маъракаларга, ҳашамга сарфлашдан тийилиб, оёк остидан сал нарироққа разм солади- ган замон аллакачон келган. Чунки дунё қанчалар илгарилаб кетган. Биз ривожланган давлатлар сари интилмас, уларнинг ижобий томонларидан ўз миллий, жўғрофий хусу- сиятларимизга қараб ўрганмас, пировардида бақувват бир мамлакатни барпо қилмас эканмиз, хатго сиз учун шу тобда энг устувор қадрият, инсоннинг асосий иши бўлиб туюлаётган динимизни хам қўлдан бой беришимиз ҳеч гапмас. Чунки жаҳолат ҳар кандай улуғ кадриятларни хам маҳв этишга қодир. У кўринмас махлуқ. Ака, мени тўғри тушунинг, сизнинг назарингизда мен, отам ва кўпгина бошқалар гўё факат дунёвий ишлар билан банд, сиз эса диний. Мен шу нарсани тўла ишонч ва кўнгил хотиржам- лиги билан айта оламанки, оилани, бола-чақани ҳалол йўл билан боқиш \ам, бунинг учун тер тўкиб ишлаш ҳам, ишдан чарчаган вақтларда дам олиш ҳам, овқат ейиш ҳам… ўзига хос ибодатдир, айни мусулмонликдир. Динимизда ўз аёлинг билан қўшилиш ҳам ибодат саналади, ахир. Ака, мен кичик бошим билан сизга насиҳат қилаётгандек бўлиб туюлмай, вахоланки, сизнинг дунёвий ва диний билимингиз меникидан ортиқ бўлса ортиқки, асло кам эмас, – Юсуф ерга тикилиб ўтирган Амирга яна бир қараб олди. – Назаримда, сизнинг шу тобдаги холингиз пайғамбаримизнинг “Динда ўрта йўлни тутинг”, ҳадисидан кўра тасаввуфий ҳолга яқинроқ. Ўзимнинг кузатишим ва эшит- ганларим бўйича айтадиган бўлсам, рўзғорнинг ташвишлари ҳам асосан янгамнинг кўлида экан. Бу уйга кўчиб ўтганингизга қанча бўлди? Ўшанда иморатнинг чала жой- лари бор эди, мана улар, – Юсуф қўли билан хали битмаган, сувалмаган, эшиги йўқ хонани кўрсатди. – Бу нарса бир томондан замонга боғланса, иккинчи томондан сиз­нинг дунёга киймат бермаётган холингизга бориб тақалади. Ахир, сиз ширин-ширин болаларингизга карашга ҳожат сезмаяпсиз-у, чала иморатни битказишга хоҳиш топар- мидингиз. Пайғамбар умматларини кўпайишга хам чақиради. Кўпайиш эса бола-чақа таъминотини тақозо этади. Адашмасам, буларнинг даражоти худди намозу ҳаж каби дейилади китобларда. Менимча, хатто улардан баландрок – биринчи ибодатдир…

Ака-ука кўзларини айри-айри нукталарга тикканча жим қолишди. Нихоят, Амир тилга кирди.

– Ҳар қанча важ-карсон кўрсатмагин, худонинг фарз қилганлари ўз ўрнида қолади. Уни ўзгартириш учун қанча баҳона тўқимагин, бекор! Сен ўз-ўзингни ал- даган бўп чиқасан оқибат. Тарихда бунга мисол кўп. Хўп, майли, намоз вақти бўлиб қолди. Кейин гаплашармиз…

Юсуф оғир қадамлар билан у ердан чикди…

Савоя ва топширикрар:

  1. Амирнинг отаси билан бахсини тахлил қилинг. Сизнингча ким ҳақ?
  2. Нима учун Юсуф ўзини “Бозорга кириб адашиб қолган болага” ўхшатди?
  3. Юсуфнинг “Улар ўртасида кўз ўнгимда бўлиб ўтган тортишув-жанг менинг ичимда неча йиллардан бери бораётир-ку” деган сўзлари сизга қандай таъсир қилди. Бундай холатни сиз хам туйганмисиз?
  4. Хотини билан кестирилган соч хақидаги бахс сўнгида Юсуфнинг жўяли ran топа олмай қолиши унинг рухиятидаги парокандаликдан далолат берадими ёки…?
  5. “Ўттиз саккиздан эндигина хатлаган Гулшоданинг юзларида турмушнинг аччиқ чучуклари шундайлигича расмини солиб қўя қолганди” гапи замиридаги мазмунни матнга таяниб шархланг.
  6. Амирнинг ибодат асносидаги холати сизга қандай таъсир қилди?
  7. “… киприклар орасидан икки томчи ёш гунохкорнинг жодуда кесилган бошидек думалаб кетди. Ҳайҳот у яна мағлуб!…” тасвирини шархланг.
  8. Амирнинг оиласидаги аҳвол сизни қандай ўйларга солди? Амирнинг ўз оиласини ўйламай “бир неча йилдан бери фикру ёди у ёкда”лиги тўғри ишми?
  9. Сиз қандай фикрдасиз, нима чун Юсуф намоз туфайли топган рухий халоватни, кўнгил тасаллисини йўқотиб қўйди?
  10. Одамларни ўз амалларига кўра уч гуруҳга: Олий низомни химоя қилувчилар, уни бузувчилар ва лоқайдларга бўлиниши ҳақидаги мулохазалар сизда қандай фикрлар уйғотди. Юсуфнинг мулоҳазаларига қўшиласизми?
  11. “… ўзгани ўзидек кўрмайдиган”, “… одамлар ишончини ҳам… ўз манфаатларига буриб юборадиган” одамларни хаётда учратганмисиз?
  12. “… Уларнинг беш вақт намоз ўқишидан, динни яхши билишларидан, ҳатто хажга бориб келганларидан нима фойдаки, элнинг оғир кунида асқотмаса?…”ифодаси замиридан маънони ва унинг таъсир даражасини шархланг.
  13. “… Чунки иморатни қуриб, тўй ва аза маросимини ўтказиб олган ўзбекнинг орзу- армони ҳам, умри хам тугайди”. Ушбу мулохазада хаётий асос борми?
  14. “… пировардида бақувват бир мамлакатни барпо қилмас эканмиз, инсоннинг асосий иши бўлиб туюлаётган динимизни хам қўлдан бой беришимиз хеч гапмас. Чунки жахолат хар қандай улуғ қадриятни хам маҳв этишга қодир” фикрига қўшиласизми?
  15. “Динда ўрта йўлни тутинг” ҳадиси ҳақида кенгроқ фикр юритинг.
  16. “Пайғамбар умматларини кўпайишга чақиради. Кўпайиш эса бола-таъминотини тақозо этади. Адашмасам, буларнинг даражоти худди намозу хаж каби дейилади китобларда. Менимча, хатто улардан баландроқ – биринчи ибодатдир…” Юсуфнинг бу фикрлари тўғрими? Мулоҳаза юритиб кўринг.

32

Эртасига эрталаб Тошкентга қайтиладиган бўлди. Юсуф аёлию боласи билан уч- човлашиб автобус бекатига келганда, Содиққа дуч келишди.

  • Ҳа, дўст, азонлаб йўл бўлсин? Бозоргами дейман? – сўради Юсуф қучоқлашиб кўришаркан.
  • Йўқ, сени кутиб турувдим, жавоб берди Содиқ эзгин кайфиятда, – ўша кунги гапимиз чала қолганга ўхшайди.
  • Наҳотки? Мен ҳаммасини гаплашиб олдик, деб ўйловдим, – ҳайрон бўлди Юсуф.
  • Йўк, ҳаммасини эмас, – сен оғзингга талқон солгандек миқ этмай ўтирдинг. Энди у номеринг ўтмайди, энди жавоб беришинг керак, дўстим, – ҳазилга олди Содиқ, – кўрсаткич бармоғини пистолет қилиб Юсуфнинг чаккасига ўқталганча, – жавобсиз сени автобусга чиқармайман, – сўнг Содиқ ўша кунгидек Юсуфнинг била- гидан ушлаб Ойгул ва Муҳаммаджонлардан узоқроққа етаклади.
  • Намунча сирли? Отиб ташласанг, тезгина ота колгину одамни бунақа қўрқитма, Содиқ, – кулди Юсуф.
  • Юсуф, тўғрисини айт, мустақилликдаги ҳаётимиз яхшими ёки аввалгиси? – деб қолди дабдурустдан Содиқ, – сен ҳам эски замонни қўмсайсанми? Қайтиб кел- са, деб ўйлайсанми ҳеч? Фақат тўғрисини айт?.. Аҳволингни кўриб-билиб турибман, дўстим, илтимос, тўғрисини айт. Бу мен учун ҳаёт-мамот масаласи…
  • Турмуш, тирикчилик, бола-чақа ташвишию қашшоқлик юки… эзиб-янчиб ташлаган, илгариги Содикдан сўррайиб суратигина қолган, сийрати бошига болға тушган ёнғокдек парча-парча бўлиб кетган бечора ва бенаво бу Содиқ яна тин- май гапирар, ўзининг хақли бўлиб-бўлмаганини Юсуфдан ижикилаб сўрар, жавоб бўлавермагач, куйиб-пишиб тағин дардини достон қиларди…

Юсуф… Юсуф бўлса ортиқ уни эшитмасди. Хаёллари уни тарихга – олис ўтмишга олиб кетган ва Беҳбудийу Фитрат, Қодирийу Чўлпонлар каби минглаб, ўн минглаб миллатнинг гули, фахри ва ифтихорлари бўлган заҳматкаш ватанпарварлар- нинг аламли қисматларига рўбарў қилганди. Сўнг… сўнг эса Юсуфнинг кўз ўнгида “лоп” этиб Муҳаммаджон тоғасининг юмилмай, очиқ қолган – очиқ кетган кўзлари пай до бўлди…

  • Йўқ, йўқ, йўқ!!! Юз бор йўқ, минг бор йўқ, Содиқ, тушуняпсанми?!.. Агар ҳолимиз ҳозиргидан бешбаттар бўлиб, ейишга бир бурда нонимиз қолмаса ҳам, ўғлимга бит- та хапдори сотиб ололмай қўлимнинг калталиги ўлимига сабабчи бўлса-да, рўзғорим куйиб кул бўлиб тўзиб кетса ҳам, йўқ!!! Мен ўтмишнинг қайтиб келишини истамай- ман, тушуняпсанми, Содиқ, сен соғинаётган, қўмсаётган империяни хохламайман! Бизнинг ҳаммамизнинг кўзларимиз очиқ кетишини истамайман!!.. Тушундингми?..
  • Дадаси, нима бўляпти сизга, ўзингизни босинг! – Юсуфнинг қўққисдан кўтарилиб кетган овозини эшитган Ойгул шошиб яқин келди, – одамлар қараяпти, нима жин урди узи сизларни?

Икки дуст бир зум мум тишлаб қолди…

  • Энди, кет, Содиқ. Кет!.. Менга ўша гапларингни қайтиб ҳеч қачон гапирма!.. – ниҳоят тилга кирди Юсуф ўзини анча босиб олиб вазмин оҳангда…

34

Улар Тошкентдаги ижара уйларига тонг саҳарда етиб келишганда деразадан чирок нури тушиб турарди.

  • Чироқни ёқиқ ташлаб кетибмиз-да? – деди Юсуф.
  • Йўғ-е, ўчирилганди, – деди хотини.
  • Унда уйнинг эгаси кайтибди-да.
  • Вой, энди қаёққа борамиз? – эрининг орқасидан изма-из зина бўйлаб кўтарилаётган Ойгул тақа-тақ тўхтаб қолди.
  • Юравер-чи, – деб қўлидаги ухлаётган ўғлига қараб қўйди

Юсуф ва негадир ичидан бир сесканиб кетди.

  • Вой худойим-ей, энди шу ташвиш ҳам бормиди?

Чинданам иш билан Москвага кетган ва йил охирида қайтиши керак бўлган уй эгаси – Валерий негадир олти ой илгариёқ қайтиб қолганди. Юсуф буни эшитиб, бир зум гарангсиб турди. Ахир энди улар каерга боришади? Устига-устак, бола билан, бир неча тугун – кийим-кечак, идиш-товоғу кўрпа-тўшак билан…

Юсуф уй эгаси билан ҳисоблашди. Ойгул апил-тапил уйдаги буюмларини йиғиштирди. Сўнг “Жой топгунимизча туриб турсин” деб бир бурчакка кўйишди-да, Валерий билан хайрлашиб чиқишди.

  • Хотин, – деди Юсуф негадир шундай вақтда тегажоғлиги тутиб, – қарагин, тўрт томонимиз қибла. Сен қайси томонни хохдайсан?
  • Иложини қилсам, сиз кетган томоннинг тескарисини хохдардим, – деди Ойгул ҳам хдзилга хазил билан. Пекин ҳазилнинг тагида чин хам бор эди ва буни Юсуф жуда яхши тушунарди. Энди пилдираб юра бошлаган Мухаммад эса бу нарсаларнинг фарқига бормасди.

Улар бошлашиб, Кабель заводида ишлайдиган бўласи – Аҳмаджоннинг олдига – завод ётоқхонасига келишди. Аксига олиб ётоқхона мутасаддиси йўқ экан. Кутишга тўғри келди. Ниҳоят, мутасадди пайдо бўлдию жой йўқлигини ва текшир-текширлар кўпайганини важ қилиб қутулди. Аҳмаджоннинг “Қаерга борасизлар энди? Бир пас кутиб туринглар, мутасадди кетиши билан чакираман. Бугунча бизникида турарсиз- лар”, дейишига қарамай Юсуф унамади.

“Ахир Аҳмаджоннинг ўзи бола-чақаси билан биттагипа хонада турса, устига биз ҳамми?..” – деб ўйлади у. Алам ва хижолатпазликдан Ойгулнинг кўзларидан шашқатор ёш оқиб борарди. Юсуф эса ўзини ҳақоратлангандай хис этар, кимгадир, нимагадир аччиқма-аччиқ яшагиси келарди. Ўша “кимдир”, “нимадир”ни хам тах- минан билар, бу – ўз қисмати эди. Фақат боласи Мухаммадгина ҳеч нарсадан хабари йўқ, дам уларнинг қўлларига чиқиб эркаланиб, дам ўзи ерга интилиб, чопқиллаб бо- рарди…

Энди эру хотиннинг кўнгилларига ҳеч нарса сигмасди…

  • Энди қаёққа? – Ойгул бирдан тўхтаб Юсуфнинг кўзларига тикилди.
  • Анави ерда мехмонхона бор. Жой топгунча ўша ерда тура турамиз.
  • Жа пулларингиз ошиб-тошиб ётибди-да?..
  • Бир кун минг кун бўлмас!
  • Жонга тегди бунақа сарсон-саргардонлик. Ҳар Йили халта- хуржунни кўтариб, лўлидек эшикма-эшик юрамиз. Сизни билмадим-у, мен бундай яшаёлмайман!.. – Ой­гул йигини бас қилиб, аламини энди аччиқ-тизиқ гапларга ўрай бошлади.
  • Сабр қил…
  • Сизни топган гапингиз шу – “Сабр кил, сабр кил!” Сабрнинг хам чегараси бордир. Агар қайсарлик қилмай Саид билан Миразим акаларнинг гапига кирсангиз, бунақа тентираб юрмасдик. Аллақачон уйли-жойли, машинали бўлардик.
  • Бўлди қил!..

Ammo Ойгул эрини эшитгиси хам келмасди. У шу пайтгача ичида сақлаб келга- нининг барча-барчасини ташига чиқараётганди. — Пешонам шўр бўлмаса, келиб- келиб сизга тегаманми?..

  • Бас қил, Ойгул…
  • Ўша ўртокларингиз…

Ойгул гапини тугатолмади. Қулоқ-чаккасига келиб тушган тарсакидан кўз олди коронғилашиб, ўтириб қолди…

Юсуф ўша куни келган поездидаёқ Ойгул билан ўғлини изига қайтариб юбориш- га мажбур бўлди. Сабаби – уларнинг жойсиз қолганида эмас, балки ўша тарсакидан сўнг Ойгулнинг “Эркак бўлсанг, жавобимни бер!” дея кўчанинг юзида – одамлар- нинг олдида юзсизлик қилганида эди. Албатта, Юсуф талоқ сўзини оғзига олмади, лекин “Мен ёмон бўлсам, яхшисини топ” деди-да, поездга чиқариб, жўнатди-кўйди. Ўзи эса, ўша вокзалда тунади.

49

Чилладан туриб кетгач Амирнинг холи кундан-кунга ёмонлаша борди. Кам ухлар, кам ер, фақат намозу мутолаа билан банд эса-да, энди илгаригидан-да паришон эди. Паришонлиги шу даражага етдики, ярим кечалари туриб азон чақириб колар, баъ- зан эса кундузлари вақти-бемаҳал такбир айтиб намоз бошлаб юборадиган одат хам чиқарди. Болалар аллақачон уни қўллари билан кўрсатишиб, сўнг ура қочишадиган бўлдилар. Катталар хам у билан гаплашмасликка тиришардилар. Ахир, куни кеча масжиднинг мулласи Абдурахмон домлани куппа-кундузи ярим маҳалла одамнинг олдида соқолидан тутамлаб урибди. Ажратаман, деган икки-учтаси хам тарсаки би-

лан сийланибди. Нима бўлгандаям жинни жинни-да? Унга тенг келиб бўлармиди! Фақат бировдан эшитиб, чопиб келган Одил ака чолни ўғлининг кўлидан зўрға ажра- тиб олди. Уйга бориб сўради.

  • Эсинг жойидами, ҳеч киши муллани урадими? Нима жин урди сени?
  • Мунингиз ёшлигида ғирт хотинбоз, каззоб бўлган экан-ку. Энди дин пешвоси бўлиб қопти.
  • Мўмин мўминнинг кечаги гуноҳини юзига соладими? Гуноҳни кечадиган Оллох,-ку, сенга нима?!
  • Бўлмаса, менинг ақлдан озган-озмаганлигимни у каёкдан билади? Яна сазойи қилмоқчи. Шундан кейинам қараб тураманми?..

Одил ака ўғлининг гапларидан кўп мутаассир бўлди. Абдураҳмон домла ёшли­гида бебош ўтгани рост. Лекин Амир у пайтда гўдак эди. Қизиғи шуки, 35 йилнинг нарисидаги гаплар Амирга тушида аён бўлибди. Буни қандай тушуниш керак экан? Бола нарса қандай эсида сакдаб қолибди, тавба…

Эртаси куни Гулшода йиғлаб келди. Ота-она қўрқиб кетишди. Амир тинчмикин, ишқилиб?

  • Нима бўлди, Гулшодахон, соғ-омонмисилар? Тушунтириброқ айтинг?
  • Омонликка омонмиз, лекин кечани-кеча, кундузни кундуз демай ҳафталаб тўплаган сомонимизни ўғлингиз ташиб, яна ўз жойига обориб тўкяпти, – сувдан бир- икки ҳўплаб, тутила-тутила гапирди Гулшода. – Тушида ҳаромлиги аён бўлганмиш. Ахир, нимаси харом? Жамоа хўжалиги оладиганини олиб бўлган, ер ҳайдалишга тайёрлаб қўйилган бўлса, шундай жойдан йиғилган сомоннинг нимаси ҳаром? Ахир, барибир у эрта-индин ҳайдалганда ернинг тагида қолиб кетади. Шуни айтсам, “со­моннинг ўрнида қоп-қоп тилло бўлгандаям шу ишни қилардим. Уларга бизнинг меҳнатимиз, пешона теримиз сингмаган, у бизга ҳаром”, дейди.
  • Майли, қизим. Йиғламанг, сомонни биз берамиз, – деб Одил ака оғир хўрсинди.
  • Қачонгача сизлардан ташиймиз? Ахир, юз ҳам чидамай қолди, ҳадеб сўрашга. Қолаверса, ўзларинг ҳам амаллаб кун кўраётган бўлсаларинг, 5-6 йилдан буён мен касал эдим. Энди ўғлингиз… сизларга ҳам жабр қилдик… – Гулшода кўз ёшларини рўмолининг учи билан артди.
  • Бу кунлар ҳам ўтади, Гулшодахон, сабр қилинг, – деди-ю Одил аканинг ўзи ўйланиб қолди. Гулшоданинг дардиям оғир – нафас қисиш, икки ҳафтада бир ҳалигинақа қиммат дориларни топиб келиш… устига-устак Амирнинг бу аҳволи, яна каттаси ҳам аясига ўхшаб дардманд… бу ёғи қандай бўлди экан?

Одил ака ўғлининг олдига ўтиб, бусиз ҳам таранг вазиятни таранглаштиргиси келмади. Келинга насихат килиб жўнатиб юборди. Бу вақтда Амир томбошига хо- тини укалари билан олиб чиқиб босган сомонни жамоа хўжалиги даласига ташиб тугатган, энди бўлса сомонни ташиётганда ёнбошдаги макка поясининг ораларига тўкилганларини кандоқ йиғиштириб олсам экан, дея ўйланиб турарди. “Ҳаромнинг бир чимдими ҳам харом”, дерди у ўзига-ўзи. Амир анчагача иккиланиб ўтиргач, сапчиб турди-да, бир боғ пояни олиб, тескарисини қилиб силкиб кўрди, сомон пар- чаларининг бир қисми тушди-ю, бир қисми ораларига ёпишиб қолаверди. “Падар лаънати!” – у сўкинганча бир кўтаришда 4-5 боғ макка поясини қулочкашлаб олиб сомоннинг ортидан таший бошлади. Бу орада қўни-қўшнию маҳалла-кўй – ким эшикдан ошкора, ким тешикдан пинҳона Амир ишини кузатарди. Эҳтимол, энди- гина улар Амирнинг “Чинданам ақлдан озибди”, деган тўхтамга келишгандир… Бироқ қош қорайгунча биров жазм этиб, “жинни” воз кечган сомону хашакка яқин боролмади. Эртасига эрталаб эса на сомондан ва на макка поясидан ном-нишон қолган эди…

50

Бир ҳафтадан сўнг Гулшода яккаю ягона ғунажинни бозорга чиқарди. Уни ўтган йили Одил ака “Сигир қилиб оларсизлар, зоти яхши” деб яхши ниятда берган эди. Лекин қисмат… Сотиб, пулига болалар учун кийим-бош, рўзғорга гуруч, ун, ёғ дегандек, ўзига дори-дармон, Амирга маҳси-калиш харид қилди. Қолган пулни авайлаб латтага тугди-да, устидан кўрпа қавийдиган ипидан бир неча бор айлан- тириб, тахмондаги сандиққа ташлади. Шу билан на мол ва на у туфайли бирон нарса орттириш кайғуси колди. Эчкини-ку каторга кўшмаса ҳам бўлаверади. Уни на сотиб маза киласан ва на сўйиб. Қайтага бир тутам ўтини бериб, икки қошик сутини ичиб турган маъкул. Хуллас, сомон можароси силлиққина кўчгандек эди. Бирок ўша кунлари Амир ғойиб бўлиб колди. Эрталаб чиқиб кетганича том туш- ганда хам кайтмади. Гулшода болаларини бағрига босганча “Ана кеп қолар, мана кеп колар”, деб мик этмай кутди. Ётар махали бўлди ҳамки, эрдан дарак йўқ эди. Отамларникидадир, деб хам тинчланолмади, чунки шом вақти овқат кўтариб кел- ган Элбекдан “Бизникида йўқ!” деган жавобни эшитди. “Ҳарҳолда эркак киши- ку, келар”, – деб, бировни безовта қилишни истамади. Лекин ўзи тонггача миж- жа кокмади. Эрталаб эса ҳар қандай андишани йиғиштирди-да, қайнотасиникига йўл олди…

51

Бу орада Амир сандикдан хотини беркитган пулни топиб олиб, автобусда ту­ман марказига кетди. У ерда хамиша тиланчилик қилиб ўтирувчи девонасифат чол бўларди – ўшани топди. Шахарнинг яхши емакхоналаридан бирига бошлаб бориб, сомсаю кабоб билан сийлади. Сўнг “девона”ни туманнинг йирик магазинига етаклаб кириб, бош-оёк кийинтирди. Кечга яқин чолни уйига – Улуғтоғ томонга кетишда- ги қишлоқлардан бирига кузатиб кўйиб, изига кайтмоқчи бўлди. Лекин тоққа анча яқинлашиб колгани учун тоғ уни ўзига тортди.

У жуда узок юрди – чамаси икки соатча. Роса кора терга ботди. Иўлда ўзига ҳамроҳ бўлиб, фақат қарши томонга оқаётган ариқ сувидан қониб-қониб ичди ва юришда давом этди. Бироздан сўнг адирлар бошланди. Эрталабдан буён басавлат гавдасини кўз-кўз қилиб турган Улуғтоғ энди кўринмасди – пастқам тепаликлар орти­та ғойиб бўлганди. Фақат аҳён-аҳёнда тоғнинг бир қисми кўзга ташланиб қоларди. Қуёш ботгач, ой ярқираб чиққангача Амир зулматда қолиб юрагини вахм босди. Бир кўнгли “Қайтворсамми?” деб ўйлади. Лекин тоққа етганда қайтгиси келмади. “Йўқ, тонгни шу Улуғтоғнинг тепасида қаршилайман!” деб ахд этди. Адирлар ортидан итларнинг ҳуригани ва қўйларнинг маъраши кулоққа чалинарди. Кўп ўтмай Амир- нинг кўзлари оловни илғади. “Ўзингга шукр, эгам!” – ғудранди у. Итлар шу томонга қараб чопганча қаттиқ-қаттиқ ҳурдилар. Амир қош қорайгандаёқ қўлига олволган каттагина таёқни маҳкам сикди, лекин тўхтаб қолмади, – энди кўрина бошлаган ўтов сари илдам юрди. Шу асно ён томондаги баҳайбат тош орқасидан икки киши югуриб чиқиб, қўққисдан унга ташланди. Зум ўтмай яна бири пайдо бўлдию, учовлон ҳа йўқ, бе йўқ уни йиқитиб, қўлини орқасига қайириб боғлашди. Сўнг гулхан ёниб турган жойга етаклашди. У ерда кексароқ бир одам оловнинг ёнига қўйилган эски темир кроватда ўтирарди, дик этиб ўрнидан турди.

  • Мана, ҳароми ўғрини тутдик! – деди учовлондан бири.
  • Қанақасига мен ўғри бўлай, оддий йўловчиман. Ким биландир адаштиряпсиз- лар! – Амир аҳволни оз-моз тушунтиргандек бўлди.
  • Ҳой, ит эмган аблаҳ, қилғиликни қип қўйиб, яна ёлғон гапирасанми? – бошқа бири тортиб олинган таёқ билан Амирнинг қаншарига тушириб қолди. Амир оғриқдан иҳраб юборди.
  • Ўғирланган қўйларни нима килдинг, пасткаш? – урган киши Амирнинг юзига яқин келиб, тупугини сачратиб бакирарди.
  • Менга кара, ҳой аламзада! – Амир ундан ҳам баланд овозда қичқирди, – мен қўй ўғирлаганим йўқ, умримда ўғирлик кўчасига кирмаганман. Сен олдин айбдорни топ, айбини бўйнига қўй, кейин ур-да!
  • Унда бу ерларда нима килиб тентиб юрибсан қош корайганда? Бу арқонлар-чи? Улар нимага керак сенга? – боядан бери жим турган қария гапга аралашиб, Амирнинг белига боғланган ана ўша сотилиб кетган ғунажиннинг арқонига ишора қилди. Амир шундагина арқонни нега олганлиги тўғрисида ўйга толди. Бирок сабабини била ол- мади. Қарияга айтишга хам тузукрок жавоб топмади. Аслида у пулни оларкан, кўлига илашиб чиқкан арконни ҳам беихтиёр равишда белига тугиб олган эди…
  • Тоққа кетяпман, Улуғтоққа.
  • Нима ишинг бор у ерда, сен ахир чўпонлардан эмассан-ку? – давом этди қария.

— Чўпон эмасман, лекин ўғри ҳам эмасман!

— Хўш, тогда пишириб қўйибдими кечаси? Яна ёлғизсан?

— Боргим келди, вассалом.

Кимдир пиқ этиб кулди. Амирнинг қайсарлиги тутдими ё бошқа дегулик гапи қолмадими, ҳарҳолда булар ишонадиган сабаб қидириб ўтирмади, тўғрироғи, буни ўзига эп кўрмади. Топганда, булар ишонармиди?! Ахир, белида худди атай боғлангандек, эски арқон турибди.

Чўпонлар унинг гапини чўпчакка йўйишди ва айбига иқрор қилиш илин- жида эзиб калтаклашди. Илгариги вақтда эҳтимол бунақа калтакларни Амир бемалол кўтарарди, энди эса холи хароблашди. Бир неча йилдан буен сурун- кали камовқатлик, хатто сидирғасига рўза тутиш, камуйқулик, руҳий изтироб, устига-устак, куни кеча бошдан кечирилган чилланинг таъсири, бугунги са- фар… Ҳамма-ҳаммаси Амирни жисмонан хийла толиқтирганди. У калтакни кўтаролмай ҳушидан кетди. Кўзини очганда ўзини одам бўйидан баландроқ тош- га чирмаб ташлашганини кўрди. Чираниб, оёқ-қўллари билан силтанди – лекин аламзада чўпонлар бор маҳоратларини ишга солишган экан, арқон бўшашмади. Ҳаракатларининг натижаси шу бўлдики, у ўзининг қип-яланғоч эканлигини сезиб қолди.

  • Уятсизлар! – Амирнинг оғзидан чиққан ягона сўз шу бўлди. У атрофга кўз югуртирди – ғимирлаган шарпа йўқ, олов хам аллақачон ўчган, адир жимлигини асо- сан чўпонларнинг хуррагию чигиртканинг сурнайи ҳамда аҳён-аҳёнда битта-яримта қўйнинг секин-секин маъраб кўйишигина бузарди. Ой ва юлдузлар худди артиб то- заланган дур янглиғ ярқираб, оламга фусун багишлар, пастда эса улар ёғдусидан хам адиру чодир, ҳам тошу исириқ соялари пайдо бўлганди. Бироқ бу манзарадан бахра олишга шу тобда Амирнинг ҳоли келмасди. Унинг боши ҳам, елкасию қўл-оёғи ҳам калтакнинг зарбидан ачишиб-ёниб огрирди. Бу хам майли, тонгга яқин у богланган тош совиб, Амирнинг бир азобини икки килди. Амир ёзнинг чилласида росмана совкотиб-титрай бошлади.

Нихоят, секин-аста тун ёришди. Қуёш у кутган томондан эмас, бутунлай тескари ёкдан чикди. “Тавба, уйдан нари борса 50-60 чакирим узоқлашибману, мўлжални йўкотибманми? Сон-саноксиз адирлар миямни айлантирдими ва ёки бошимга туш- ган кўргуликлар, одамлар айтаётгандек, мени чиндан хам аклдан оздирдими?.. Эй худо! – Амир кўзларини юмиб илтижо қила бошлади, – пешонамга яна нималарни ёзгансан? Нахотки, қирқни қораламай жинни бўлиб қолсам? Ахир, бу не кўргулик, кайси гунохларим учун бунча ситам? Ахир, куни кеча юрагим орзуларга лиммо-лим эди-ку… кани энди улар, менми уларни тарк этган ва ёки уларми мени? Нега мен шу кўйга тушдим? Жавоб бер, эй Парвардигор!..”

  • Қўлингнинг эгрилиги учун, итвачча!

Амир чўчиб кўзини очди ва рўпарасида ўзига нафрат билан қисиқ кўзларини тикиб турган чўпон чолни кўрди.

  • Ҳали бу кунинг ҳолва, агар қўйларни каерга яширганингни айтмасанг ёки пу- лини тўламасанг, гўшингни итларим нимталайди…

Амир ўзини калтаклаган навқирон чўпонлар даврасида бу қарияни кўрганда “Тушунса мени шу кекса одам тушунади”, деб умидланганди. Аён бўлаяптики, у ёшлардан ҳам батдарин ва ёвуз чиқди. Амир чолнинг совуқ йилтираб турган кўз соккачаларига бир зум боқиб, англадики, у ҳазиллашмаяпти. Энди чолнинг қўлидан осонликча чиқиб кетолмаслигига у шубҳа қилмасди.

  • Кечирасиз, тоға, нечта қўйни ўғирлатдингиз? – Амир сўзини тугатмаёқ бемаза савол берганини ўзи ҳам тушунди, лекин энди кеч эди.
  • Учир, овозингни, ҳаромхўр! – бурилиб кетаётган чол кескин ҳаракат билан Амирнинг юзига қамчи босди. Сўнг яна, яна… Амир оғриқнинг зўридан додлай бошлади, азонда унинг фарёди адирлар оша Улуғтоққа урилиб, акс-садо берди. Итлар ҳурди. Қўйлар қочди… Ура-ура ҳовуридан тушган ва ёки ҳолдан тойган чол қамчини ёнбошига улоқтирди-да, кўзларидан ёш ва лабининг четидан қон окиб, юзи қамчининг қора излари ортига кўмилиб қолган Амирга яна бир ўқрайиб кўйиб, нари кетди. Энди Амир ҳам жим эди. Уни ҳеч ким х,еч қачон бунақа калтакламаганди. Агар бутун вужудини қақшатаётган оғриқ бўлмаганда, у эҳтимол шу ҳолида жангари кинолардаги эпизодларни эслаб кулган бўлармиди… Йўқ, Амирнинг холи оғир эди, у тағин ҳушидан кетди…

52

Пастда – қишлокда эса уни аллакачон қидиришга тушишганди. Милицияга ха­бар берилди. Амир бориши мумкин бўлган жойлар қаралди, одамлардан сўралди — натижа шу бўлдики, уни кимдир автобусда, яна биров шаҳарда, “девона” чол билан магазинда кўрганини айтди. “Девона”ни излашди. Бироқ у ўша куни тиланчиликка чиқмабди. Унинг қаерда яшашини шаҳар жойда сўраб билишнинг иложи бўлмади. Лекин Обид кечгача “девона” ўтирадиган ердан жилмади. Эртасига ҳам келадиган бўлди….

Амирнинг бу куни яна-да аянчли кечди. У қайта хушига келганда, кун ёй- илганди, ортиқ совқотмасди, аксинча офтоб чарақлаб чиқиб, Амирнинг шир яланғоч баданини секин-секин киздира бошлаганди. У шошиб атрофига алан- глади – “Биров йўқми, ишқилиб?” деб хаёлидан кечирди. Боши лўқиллаб оғриб, кўзи тинди. Ноилож қобоқларини юмди. “Ахир, бу шармандалик, хадемай йўлдан одамлар, машиналар ўтиши мумкин. Ушандаям авратимни очиқ алфоз- да қолдиришаверармикин булар ё мени ечиб олишармикин? Лоақал бирон нар- са ёпиб кўйишар, ўлибдими энди…”, – деган мулоҳаза билан яна қобокларини очди ва ўтов томонга кўз сокқачаларини оҳиста юргизди – кимса йўқ. Бирок паст­да – илон-билон йўлдан имиллаб чиқиб келаётган юк машинасига кўзи тушди. “Бўлганича бўлди, ишкилиб танишлар эмасмикан?” – деб безовталанди Амир. У беихтиёр тепага қаради ва рўпарасидаги баланд адирнинг устида таёғига суян- ганча турган чўпонга кўзи тушиб чолни таниди. “Тавба, кария мени шарманда килишдан нима маъни топар экан? Худди ёш болага ўхшайди-я”, – деб мушохада этар экан, хаёлини яқинлашиб қолган машинанинг кучанган товуши бўлди. У ўнг оёғини хиёл олдинга олиб, авратини беркитмоқчи бўлди. Лекин сириб боғлаб ташланган экан, оёғини қимирлата олмади. Уятдан ўзини қўярга жой тополмай лоақал юзини яширмоқчи бўлди. Ammo машина ўчакишгандай унинг шундай ён- гинасига келиб тўхтади. Амир кўзларини юмди: “Нега имиллайди бу лаънати?” – дея тишини-тишга босганча гижинди. У кутди, лекин машина мотори бир ма- ромда ишлаб турар, ҳали-вери жиладиганга ўхшамасди. У аёл кишининг пик этиб кулганини эшитиб, қобоқларини янада маҳкамроқ юмди, назарида уятдан бутун вужуди ловуллаб ёниб бораётгандек эди.

  • Ҳей, қаранглар, ўлиб қолганга ўхшайди, қимирламаяпти, – ҳавода эркак ки­шининг овози янгради.
  • Ростданам. Уни ўлдириб кетишганга ўхшайди, – деб бир эркак гапга аралаш- ди.

Амир миқ этмасди. У машинанинг тезроқ даф бўлишини кутар, назарида вақт хам машинага кўшилиб тўхтаб қолганга ўхшарди. Шу пайт бир неча аёлнинг пиқиллаши баробарида Амирнинг юзига бир помидор “пилч” этиб келиб тегди. Ҳақорат худди чақмоқ зарбидек таъсир қилди. У яраланган шер янглиғ ҳайқириб юборди: “Ҳе, онангни!.. Инсофсизлар!..”. Шу баробар машинага газ берилиб у ши- тоб билан юкорига ўрлай кетди. Амир унинг юк машинаси эканини, устида эса эр- кагу аёл ўтириб олишганини кўрди. Сўнг оғир хўрсиниб кўзларини юмди. Шундан кўп ўтмай қадам товушлари яқинлашиб кела бошлади.

  • Қалай, маза қилдингми? – деди чол Амирдан уч-тўрт одим нарида тўхтаб, сўнг калладек келадиган тошга омонатгина ўтирди.

Амир индамади.

  • Манга кара, бола, агар чинингни айтмас экансан, шу ҳолингда қолаверасан. На бир тишлам нон кўрасан, на бир култум сув.

Амирдан яна садо чиқмади.

Қария ўрнидан қўзғалди.

Амирни қуёш қийнай бошлади. У оғриқдан ҳам кўра кўпроқ сувни ўйларди. Чанқоқ шунақа ёмон нарса экан. У ёрилган лабларини қуруқшаган тили би­лан яламоққа тутиниб эди, бўлмади. Лаб-лунж ҳам, тил ҳам азбаройи қуриб қолганидан бўйсунмади. Қайтага томоғида оғриқтурди. Ютиниш ҳам амримаҳол эди. Амирнинг қон, тер ва кир босган юз-кўзларига пашшалар қўниб учар, ле­кин на бу ва на калтак заҳри уни ташналик азоби кадар қийнамаётганди. Амир дам куёшни бир дамгина тўсиб ўтаётган парча булутни кузатиб, “Ҳойнаҳой шун- да йўқ деганда бир челак сув бўлса керак”, дея хаёлланса, дам ён-верида ўсиб ётган ўт-ўланлар баргини ётволиб шимишни ўйлаб, қийналарди. Яқиндагина у беш вақт намоз ўқиб юриш имкони учун бутун бойлигу мартабаларини беришга қодирдай яшаган бўлса, энди бир култум сув учун дунёни алишиб юборишга хам тайёр эди гўё.

53

Адирлар бағридан кетма-кет икки машина чиқиб келди. Амирнинг кўзлари дарҳол уларни илғади. Эндиги гал эса унинг миясида умидбахш фикр чақнагандек бўлди. Ахир, улардан сув сўраш мумкин-ку! Чанқоқ шу қадар зўр эдики, у уятни бо- сиб кетганди. Машиналар яқинлашаркан, Амир улардан кўз узмади, токи кўз-кўзга тушганда, муддаони тушунишлари мумкин бўлсин. Бироқ на ёзиқки, машиналар тўхтамади, аксинча, харсангга чирмаб боғланган соч-соколи ўсиқ-тўзиқ, қип-яланғоч одамни кўриб, тезликни яна хам оширдилар. Амир ҳатто “Сув!” деб бақиришга ул- гурмади. Эхтимол дегандир-у, овози кучаниб баландликка чиқаётган машиналар шовқини остида кўмилиб кетгандир. Эхтимол, ташналикнинг зўридан бўғзидан х.еч қандай садо чиқмагандир. Моторлар гулдураши узокдашгач, Амир ўзига-ўзи “Сув” деб айтмоқчи бўлди. Чинданам овози чиқмади. Шунда у сездики, тилигина эмас, балки оёғи, қўли, бели, кўкраги… бутун вужуди харакатга келиб, ўз вазифаларини унутганча фақат “Сув!” дея ҳайқиришнигина истаётир эди…

54

Кун кечди. Бу вақт мобайнида йўловчи машиналарнинг анчаси у ёкдан-бу ёққа ўтди, лекин биронтаси тошга боғланган одамга ёрдам бериш учун тўхтамади. Овқатлангани ўтовга келган чўпонлар Амирнинг шундоқ кўзи ўнгида булок су- вига юз-қўлларини, ҳатто иссикда этик ичида терлаб, сасиб кетган оёқларини ювардилар-у, Амирга бир пиёла узатмасдилар. Унинг тили айланмай қолганди, кўзлари билан чўпонларга “Сув!” дея илтижо қиларди, ўтинарди, ялиниб-ёлборарди, бирок улар ўзларини гўё бошқа тилда гаплашадиган миллатдек тутишар, парво қилишмасди. Ниҳоят, Амирнинг хўрлиги келди. Ич-ичидан ачишиб-потраб қарғиш чиқди, чиқаверди. У дилининг туб-тубидан чўпонларга ёмонлик соғинди: “Илойим, кўзларингга сув тўлсин сенларни!..”

Қуёш забтига олар, Амир ўзини худди оловга яқинлаштирилаётгандек ҳис этарди. Бора-бора ҳис этарга-да ҳоли келмай қолди. Атрофига ҳам кўз югуртирмай қўйди. Харсангга чирмаб боғланган шир яланғоч вужудини аллақачон унутганди. Ҳатто бошини кўтаришга қурби етмай қолган. У бир томонга оғиб борарди. Амир­нинг қулоқлари ҳеч нарса эшитмас, устига учиб-қўнаётган сон-саноқсиз пашшаю чивинларни кўрмас-сезмас эди. Фақат хушини элас-элас сезиб тургандай ва бу сезги унга ўлим шарпасидан дарак бераётгандек эди…

Бир маҳал унинг ҳуши яшин тезлигида тиклана бошлади. Кўзлари чақнаб очил- ди, боши беихтиёр юқори кўтарилди ва у шаррос қуяётган ёмғирни кўрди ва бутун вужуди ила эммоққа тутинди. Бирок ёмғир қандай кутилмаганда бошланган бўлса, шундай фавқулодда тинди-қолди. Амир кўкка қараб, ўзидан узоқлашаётган қора бу- лутни кўрди. Ҳа, бу ёз ёмғири эди, лекин Амир энди ўзини, вужудини, ундаги хар бир аъзони, хатто улардаги оғриқни қайта хис кила бошлади. У тамшаниб, лабларида ҳали қуриб улгурмаган ёмғир томчиларини ютокиб ялади ва чексиз лаззат туйди, бундан ҳатто боши гир айланди. Негадир хаёлида “Жаннат” сўзи чақнади… “ Дарҳақиқат, жаннатнинг таъми шунақа бўлса керак”, деб ўйлади…

Қуёш яна қиздирганча оға бошлади. Бир пайт Амир рўпарасида тағин чўпон чол- ни кўрди ва кўзларини юмиб олди.

  • Ўғлим… – чолнинг овози титраб, гапиришдан тўхтади. Амир ҳайрон бўлиб, кўзларини очди. Чолнинг қорачиғида йилтиллаб ёш ўйнарди. – Икки ҳафта ичида элликка яқин қўйимизни ўғирлатдик. Бу ҳазилакам нарса эмас. За- монни кўриб турибсиз. – Амир чолнинг ҳатто “сиз”лаётганига ҳайрон қолди. – Анавилар – менинг ўғилларим. Биттаси уйланган, иккита боласи бор. Биз билан бирга туради. Унга иморат солишим, қолган иккитасини эса уйлашим, гарданимдаги қиёмат-қарздан қутилишим керак. Бутун оиламизнинг даромади фақат шу қўйлардан. Элликта қўй эса ҳаммамизнинг икки йиллик заҳматимиз, дегани. Жон ўғлим, – чолнинг юзларидан ёш шашқатор бўлиб оқди, бўғзига йиғиси тиқилиб, аранг сўзини тугатди, – бу агар сизнинг ишингиз бўлса, бизни қон қақшатманг, айтинг, ҳатто эллик қўйнинг ўнтасидан воз кечдим, қолганини кайтаринг…

Амир ҳангу манг бўлиб қолди. Бояги кахру ғазабли, ёвуз қария ўрнида энди ўзи каби жабрдийда, мунглиғ ва ҳокисор киши турарди. Лекин бирон нима деёлмади. Бечора чолга ич-ичидан ачинди, ёрдам бергиси келди-ю, қўли қисқалигидан оғиз очолмади. Ахир, у қўйларни қандай топиб берсин, билмаган, кўрмаган бўлса?.. Амирдан садо чиқавермагач, чол овоз чиқариб йиғлаганча чодир томонга кета бош­лади. Бирок худди эндигина ёққан ёз ёмғири каби бирдан тўхтадию, ғижинган кўйи изига қайтди.

  • Уйимни куйдирдинг-ку, ҳароми! – у кеча ташлаб қўйган қамчини қўлга олиб, жон-жахди билан Амирнинг дуч келган жойига савалай кетди, – бола-чақани уйлаб- жойлай олмай элу юрт олдида бош эгиб юргандан кўра сени ўлдириб қамоққа тушга- ним яхшироқ… яхшироқ, яхшироқ!..

Амир бир икки оҳ-воҳ қилди-ю, индамай қолди – у яна ҳушидан айрилган эди…

58

Амирни укалари тоғ яқинидан топиб, тўғри касалхонага элтишди. Амир у ерда ўн-ўн беш кун даволангач, уйига қайтди. Бироқ ўша воқеадан кейин қишлокда ундан бир-икки марта калтак еган ё сўкиш эшитган одам борки, бари Абдусалом домла бош- чилигида ғалва кўтаришиб, «Уни қишлокдан кетсинчи-кетсинга», тушишди. Ҳатто туман ҳокимига ариза ёзиб киришибди. Хуллас, у бўлди-бу бўлди, бир ҳафталик судра-судралар натижасида Одил ака ўғлини вилоят марказидаги жиннихонага олиб кетишларига рози бўлди…

Амирни машинага зўрлаб чиқаришди. Иккита бақувват эркакнинг метин чан- галидан кутулишга бехуда уриниб, нафаси бўғзига тиқилган Амир чорасизлик ва хўрликдан, бошига тушган кўргиликлар аламидан йиғлаб юборди. Ҳалима аяга бу- ларнинг барини кўриб туриш оғир эди, у ҳам кўз ёшларини артганча дарвозага ўзини урди…

86

Тонг саҳарда ўтовдан чиккан қария олазарак бўлиб осмонга қаради: кўк гум- базини тўлдириб-бостириб келаётган қоп-қора булутга кўзи тушгач эса ичини ваҳм босди. Ахир, чўпон улар чор томони баланд адирликлар билан ўралган паст текис- ликка – ўтлари мўл яйловга куни кеча келиб эдилар. Гап уларнинг қачон келганла- рида хам эмас. Агар ҳавонинг бунақа ўзгаришини олдиндан билишганда эди, подани юқорироқ хайдаб чиқишга жазм қилган бўлардилар. Ҳеч курса бир-икки кунга. Ле- кин улар ғафлатда қолишди. Эҳтимол, булут юқорида – Улуғтоғ томонларда ўз ишини қилган – кечаси билан тоза қуйган чиқар. Шундай бўлган чиқса, худо кўрсатмасин, ёққан жала селга айланиб пастга қараб оқиб қолса…

Қария шундай хаёллар билан ташвиш чекиб тураркан, ўтовдан бирин-кетин иккала ўғли чикиб келди ва гўё ҳеч нима бўлмагандек кунлик машғулотига уннаб кетишди. Қариянинг бўлса ичини ит тирнарди: нима қилсам экан, ҳалиям бўлса, по­дани тепага ҳайдасамми ё бу ўринсиз ташвишми? Иўқ, йўк, эҳтиёткорлик ҳеч зиён қилмас. Ахир, биз тоғнинг шундок биқинидамиз, лоақал нари бориб туриш керак, – қария бир қарорга келган эди.

  • Ота, чойга келинг, – деди кенжа ўғил қора қумғондан шовуллатиб чойнакка кайнаган сув қуяркан.
  • Ҳа, майли, бир пиёла чой ичсак ичибмиз-да, – вахима қилиб болларни қўрқитиб қўймай тағин, – хаёлидан ўтди қариянинг. Лекин чойни қўлига олувдиям- ки, нарирокда боғлиқ турган иккала от баравар депсиниб кишнай бошлашди. Катта ўғил “Олдиларидан илон-пилон ўтгандир”, деб қўя қолди, бироқ қариянинг кўнглига ғулғула тушиб бўлганди. У ортиқ яшириб ўтирмади.
  • Ҳув, қора булутни кўряпсизларми? Агар у кечаси билан анави тоғнинг усти- га ёққан бўлса, кўп ёмон, пучмоқларга сув тўлган. Худо кўрсатмасин, тағин ёғиб қолса, бу ёққа сел бўлиб оқиб келиши ҳеч гапмас. Қайдам, узоқроқдан ўтган, тепада сув тўпланмагандир. Лекин биз бир тадбир олмасак бўлмас. Отлар ҳам безовта бўп қолди. Чойни кейин ичармиз. Турдик! – қария дик этиб ўрнидан турди, – ўтовга, ан- жомларга тегманглар, назаримда вақт тиғиз, йиғиштиришга улгурмасмиз-ов.

Ўғиллар отларни эгарлашди, ота бўлса энг зарурий ашёларни битта хуржун- га наридан-бери жойлаштирди. Сўнг учовлашиб, бирин-сирин туриб ўт чайнашга тушган қўйларни тезроқ ҳаракатга келтириб, тоғнинг тагидан узоқроқ ҳайдашаркан, осмон қаттиқ гумбурлади. Қария ташвишланиб осмонга бир назар ташлади-ю, ҳалиги кора булутни шундоқ бошлари устида кўрди, – тезроқ, тезроқ хайданглар, аямай ур оёғига, ур-р-р!.. – дея ўғилларини қистади.

Бирдан ҳавода “қарс-курс” деган товуш янгради ва шовуллаб ёмғир бошлади. У “ҳаш-паш” дегунча жалага дўнди. Икки пиёла чой ичгудек фурсат ўтар-ўтмас оёқларнинг тагидан сув арик бўлиб ока бошлади. Улар анча йўл босиб қўйишганига қарамай, етиб келган жойлари хавфдан узоқ эмасди. Кенжаўғил яёв эканидан юришга қийналаётганди. У баъзан сирпаниб йиқилар ва беш-олти одим лойқа сувга қўшилиб окиб борар, сўнг яна оёкқа туриб оларди.

  • Ма, сан мановга миниб ол! – қария отнинг бошини ўғли томонга бурди.
  • Йўқ, ота, оқим кучли, сизни оқизиб кетади, ман ўзим амаллаб боряпман, – овози- нинг етганича қичқирди ўғил. Бироз чалғигани боис яна йиқилиб, пастроққа оқиб тушди. Ўзини ўнглай солиб қўйларга қичқирди: қур-е! Бироқ овозини энди ўзидан бошқа эшитмасди. У қаддини ростлаб сурувга разм солди: бақувватроқлари олдинда кетар, мундайроқлари – улар кўп эди, – худди ўзи сингари лойқа сувда тайғаниб- оқиб борарди. Гоҳида йиқилиб туролмай, орқадан келаётган пода туёғи остида эзи- либ, бўтана сувда потраб қолаётганлари ҳам бўлардики, уларга ёрдам беришга ҳеч кимнинг қурби келмасди.

Жала ёққан, тепадан оқиб тушаётган сел микдори кўпайган сайин чўпонлар ва қўйларнинг холи тобора танглашарди. Бир маҳал кенжа ўғил орқадан келиб оёқларига урилган кучли сел зарбасидан олдинга мункиб юзтубан йиқилди ва ўша кўйи йигирма метр чамаси оқиб тўғри қўйларнинг орасига кириб кетди. Жони ҳалакда бўлган пода бўтанага кўмилиб ётган чўпоннинг устидан ҳам босиб ўтди. Буни кўрган тўнғич ўғил отини ўша томонга қистади. Етиб келганда укаси бошини лойқадан чиқарди, лекин туролмасди, афтидан оёғи қўйларнинг туёқлари остида эзилганди. Ака укасини асосий сел оқимидан четга олмоқчи бўлиб отдан тушди. Бироқ худди шу аснода орка тарафдан қутуриб одам бўйи баландликда сел келар- ди. Укасини қучоқлаб ердан даст узиб олган ака ёнбошга бир одим қўйишга ҳам улгурмади…

Офатдан қариягина тирик қолди ва яна қўйларнингтахминан учдан бир қисми. Қария омон қолган жони учун отидан миннатдор бўлса арзирди, чунки уни сел оқимидан ҳайвоннинг қуркиб ўзини четга олиши қутқариб қолди. Қариянинг ўзи бўлса, иккала ўғлини баравар ямлашга чоғланган селга кўзи тушгандаёқ ҳушини йўқотиб бўлганди. Лекин бақиролмади, бақириб ўғилларини хавфдан огоҳ этол- мади. Чунки сел шунчалик яқин қолгандики, бечора чолнинг ҳайқириғи бўғзидан чиқишга ҳам улгурмади…

Энди унинг ичига чироқ ёқсанг ёришмасди. Ахир, ўн гулидан бири очилиб очилмаган шўрлик болажонларининг кўзларига лойқа тўлгунча ошини ошаб, ёши- ни яшаб бўлган отанинг жонига келмайдими ўша қирон!..

Орадан анча фурсат ўтган, жала хам, сел ҳам тинган, фақат юқоридан пастга сизиб заифгина бўтана сув оқиб турарди. Қария бўлса, ён томонда- ги адирлардан бирида бошини қуйи солганча юрагига қил ҳам сиғмай из- тироб чекарди. Унинг кўзлари қуп-қуруқ эди, ки бошига тушган мусибат йиғидан баланд, кўз ёшдан каттароқди. Қолаверса, унинг ичини гуноҳ ҳисси ўртаётганди. Ахир, бош чўпон – у, ота – у, йўлбошчи-раҳнамо ҳам – у! Жувон- марг кетган фарзандлари унинг измидан чиқмасди. Қария қаерда хато қилди, – шуни билолмай, шу ҳақда ўйлаб, шуни \азм қилолмай ўртанарди. Ахир, у озмунча селларни кўрдими’ Музлатгувчи қахратон қишларни, куйдиргув- чи жазирамаларни қанчасини бошидан ўтказмади, дейсиз… Пекин буниси…

Шунда “лоп” этиб хаёлига ўтган Йили езда тошга боғлаб қийнаганлари – ўша… сочлари патила-патила девонасифат йигит тушди. “КЎЗЛАРИНГГА СУВ ТУЛСИН СЕНЛАРНИНГ!!’” – қариянинг миясида қарғиш чақнади. У сапчиб ўрнидан ту- риб кетди. Ахир ўша йигитни бир томчи сувга зор қилишмаганмиди? Нахотки, у қарғаган бўлса? Наҳотки, у чинданам ўғри бўлмаган? Унда ким? Қариянинг тиззала- ри қалтираб такрор ўтириб қолди ва шу кўйи қош қорайдиямки, ўрнидан қўзғалмади. Худди ўлатга чалинган паррандадек бўйнини озғин тиззалари ичига олганича жим қотди…

Пастрокда эса кун бўйи у ер-бу ерда ўтлаб юрган яккам-дуккам қўйлар қоронғи тушиши ҳамоно бир жойга тўпланишиб, панох қидиргансимон маърай бошлашди…

Савол ва топширикрар:

  1. Нима учун Юсуфнинг дўсти Содиқ “… мустақилликдаги хаётимиз яхшими ёки аввалгиси?” каби мулоҳазаларга бориб қолди деб ўйлайсиз?
  2. “… Содиқ, сен соғинаётган, қўмсаётган империяни ҳохламайман! Бизнинг хаммамизнинг кўзларимиз очиқ кетишини истамайман! ” деб ўйлаганда Юсуф қанчалар даражада ҳақ? Сизнинг фикрингиз қандай?
  3. Эр-хотиннинг кўчада қолиб кетиши оқибатида келиб чиққан ҳолатга қандай баҳо берасиз?
  4. Амирнинг чилладан чиққандан кейинги холати ҳақида фикр юритинг. “Пешона теримиз сингмаган, у бизга харом” деб қилган ишлари тўғрими?
  5. Амирнинг тиланчига қилган хотамтойлигини қандай бахолайсиз?
  6. Амирнинг тошга боғлаб сазойи қилиниши, калтакланиши унинг учун жазоми ёки синовми?
  7. Кекса одамнинг бадтарин ва ёвуз бўлишига сабаб нима? Аслида у хақиқатдан хам ёвузми?
  8. Амир Яқиндагина беш вақт намоз ўқиб юриш имкони учун бутун бойлигу мартабаларини беришга қодирдай яшаган бўлса, энди бир қултум сув учун дунёни алишиб юборишга тайёр эди гўё”. Амирнинг бу ҳолатини қандай бахолаш мумкин?
  9. “Илойим, кўзларингга сув тўлсин сенларнинг…” деб қарғаганда Амир хақмиди?
  10. Қария чўпоннинг Амирга илтижо килиб айтган гапларини тахлил қилинг. У Олий низом химоячисими, Уни бузувчими ёки лоқайдми?
  11. Ўзбекнинг орзу армонию, умрини тугатадиган иморат куриш ва тўй қилиш каби “қиёмат қарз”лари қарияни қандай дахшатли фикрларгача олиб келди?
  12. Амирнинг жиннихонага тушиши сизга қандай таъсир қилди?
  13. Одил ака ва Ҳалима аяни ушбу холатдаги рухиятини тахдил килишга уриниб кўринг.
  14. Сел келиши олдидан берилган табиаттасвирини ўқиб чиқинг? Тасвирда воқеаларнинг кейинги ривожига шаъма борми?
  15. Сел икки ўғлини нобуд қилган қариянинг руҳий х.олатини тахдил килинг. Жувонмарг кетган фарзандлари қарғиш туфайли нобуд бўлди деб ўйлаган қария ҳақми?
  16. Асарга нима учун “Мувозанат” деб ном қўйилган? Икки тарози палласининг мувозанат ҳолида туришини кузатганмисиз? Инсон ҳаётий мувозанатни доимо ушлаб тура оладими?
  17. Асарни ўкиб чиккач, ўзингиз учун кандай хулосаларга келдингиз?
  18. “Инсоний муносабатлар мувозанати” мавзуида уй иншоси ёзинг.

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

узбек онаси

Оналар учун шеърлар

Ул инсон мен учун жон совға қилган. Мен унга байрамда нима бераман? Арзон салафанга, ҳуник …