Главные новости
Главная / Жаҳон / Украина прокуратураси собиқ президентга 15 йиллик қамоқ жазоси сўради
<

Украина прокуратураси собиқ президентга 15 йиллик қамоқ жазоси сўради

Украина прокурорлари ватанга хиëнатда айбланаëтган мамлакат собиқ президенти Виктор Януковичга 15 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

dce90eca-9bc0-43be-8bb4-98616f9fcaa1_w1023_r1_s

Россияпараст Янукович устидан Киевда ўтаëтган маҳкамада унинг ўзи қатнашмаяпти – Янукович 2014 йил февраль ойидаги норозилик намойишлари ортидан қочиб кетгандан бери Россияда яшаб келмоқда.

Собиқ президентга қўйилаëтган айблар орасида Украинага қарши уруш бошлаш¸ унинг давлат чегараларига қарши қаратилган ҳаракатларга алоқадорлик ҳам бор.

Янукович Россияга қочиб кетишидан кўп ўтмай¸ Кремль Қрим ярим оролини аннексия қилди¸ Украина шарқидаги сепаратчилар Киев ҳукуматига қарши қуролли қаршилик бошлади.

Россия томонидан қўлланилаëтган сепаратчилар билан уруш оқибатида ҳозиргача 10 300 дан ошиқ одам ўлдирилди.

16 август куни танаффус эълон қилган суднинг 13 сентябрда ўз ишини давом эттириши кутилмоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

irxf25_rush7lu7ucqv4bcrp8ebil_kk

Ироқда намойишларда ҳалок бўлганлар хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди

Ироқ бош вазири Одил Абд ал-Маҳдий Ироқда 2 ҳафтадан бери давом этаётган норозилик намойишларида ҳалок …