Главная / Без рубрики / Сенат ўзбек—қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
<

Сенат ўзбек—қирғиз давлат чегараси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон Сенатининг 4 октябрь куни иш бошлаган 12-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани (Бишкек, 2017 йил 5 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

sarhad

ЎзА хабар беришича, қонун сенаторлар томонидан маъқулланган. «Мазкур қонун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга сентябрь ойида амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган», — дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, «Сенат ялпи мажлисида бу тарихий ҳужжатнинг ратификация қилингани ўзбек ва қирғиз халқларининг ўзаро алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади».

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

qcexcbucfcfgbjhwow-x1belruottabt

Пўлат Бобожонов «Жаслиқ»даги маҳкумлар сонини очиқлади

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов “Ўзбекистон 24” телеканалига Жаслиқ колонияси тугатилиши ҳақида интервью …