Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Немис элчисининг Самарқандга ташрифи: Самарали ва сермазмун ўтган уч кун
<

Немис элчисининг Самарқандга ташрифи: Самарали ва сермазмун ўтган уч кун

Германия Федратив Респуликасининг юртимизга тайинланган янги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфелд (Günter Overfeld) иқтисодий соҳа делегацияси ва журналистлар ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирди.

Мартабали меҳмон шаҳар билан танишишни аввало кўҳна шаҳарнинг юраги бўлмиш Регистон майдонидан бошлади. Элчи ушбу иншоотларнинг яратилиш тарихи билан яқиндан таништирилди. Улуғвор мадрасалар хорижлик меҳмонда катта таассурот қолдирди. Сўнгра у ҳамроҳлари билан Ишратхона ҳилхонасини бориб кўрди.

Таъкидлаш жоизки, Тиллакори мадрасаси ва Ишратхона ҳилхонасида 2004-2009 йилда Потсдам ихтисослаштирилган институти билан ҳамкорликда маданий мерос обидаларини таъмирлаш бўйича Германия-Ўзбекистон лойиҳаси иш олиб борган.

Саёҳатининг биринчи кунида жаноб Оверфелд шаҳардаги DVV International лойиҳаси билан ҳамкорлик қилувчи «Сабр» иқтисодий-ижтимоий риожланиш марказини кўздан кечирди ва у ерда яратилган шароитлар билан танишди. Сўнгра иқтисодий делегация аъзолари ва журналистлар билан «Агромир» корхонасига бориб, ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

Биринчи куни кечқурун шаҳардаги «Platan» меҳмонхонаси ресторанида ўзбекистонлик ҳамкорлар ва ҳамроҳлик қилаётган Германия фирмалари вакиллари ҳамда журналистлар учун Германия элчиси номидан қабул ташкил этилди.

Эртаси куни элчи иқтисодий делегация ва журналистлар иштирокида 300 кишидан ортиқ киши меҳнат қилаётган Германия билан ҳамкорликда барпо этилган «MAN-Uzbekistan» заводига ташриф буюрди. Ушбу заводда MAN юк автомобиллари ва автобуслари ишлаб чиқарилмоқда. Элчи автомашиналар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди, шунингдек, унга заводда қўлга киритилаётган ютуқлар ва келажакдаги режалар сўзлаб берилди.

Самарқанд шаҳрида жойлашган «Sam Antep Gilam» текстил фабрикасига уюштирилган саёҳат ҳам мартабали меҳмонда чуқур таассурот қолдирди. Айни пайтда ушбу корхонада Германиядан келтирилган дастгоҳлар ёрдамида кунига 40 минг квадрат метр юзага тенг, 5000 мингдан зиёд гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 2000 нафардан зиёд киши кўп сменада меҳнат қилмоқда. Корхона раҳбари К.Абдуллоев маҳсулотлар асосан МДҲ давлатлари, шунингдек, Хитой орқали жаҳоннинг бошқа давлатларига экспорт қилинаётганини сўзлаб берди.

Иккинчи куннинг биринчи ярмида элчи делегация аъзолари билан Самарқанд лифт заводи, «Сино» музлаткичлар заводи, «Sharq sanoat» корхонасига саёҳат уюштирди. Куннинг иккинчи ярмида меҳмон вилоят перинатал марказидаги GIZ иштирокидаги лойиҳа асосида хирургия тренинг маркази билан танишди. Шунингдек, болалар ва оналар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича KfW банки лойиҳаси билан танишиш учун вилоят кўптармоқли болалар шифохонасига борди.

Ташрифнинг учинчи кунида элчи жисмоний имконияти чекланган болалар мактаб-интернатига спорт инвентарларини совға сифатида топширди.

Шунингдек, элчи шу куни гулчилик бўйича эксперт — SES лойиҳаси қай тарзда амалга оширилаётгани билан танишиш мақсадида FLORA Service компаниясига ташриф буюрди. Зарафшон ирригация тизимлари бошқармасида Германия ташқи ишлар вазири Франц Валтер Штайнмайернинг сув ташаббуслари доирасидаги GIZ лойиҳаси билан танишиш учун Булунғур туманидаги Бодбод каналини бориб кўрди. Элчи шунингдек, ушбу тумандаги KfW банки лойиҳаси асосида жиҳозланган касб-ҳунар коллежида ҳам меҳмон бўлди.

Элчи Гюнтер Оверфелднинг Самарқанд шаҳрига ташрифи самарали ва воқеаларга бой бўлди. Мартабали меҳмон кўҳна шаҳарнинг осори атиқалари ва бу ерда амалга оширилаётган ишлардан катта таассуротлар билан қайтди.

 

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

er4g7rtxr23ic-uyccwp7uzuz3oabcqv

Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак

«Мамлакатда рақобатни ривожлантириш бўйича кейинги йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Монополияга …