Главные новости
Главная / Жамият / Карманада 7 одам ҳалок бўлган автотўқнашув айбдори қўлга олинди
<

Карманада 7 одам ҳалок бўлган автотўқнашув айбдори қўлга олинди

Навоий вилоятида етти киши, жумладан уч боланинг ўлимига сабаб бўлган автоҳалокат айбдори қўлга олинди.

“Газета.uz”нинг Кармана туман милициясига таяниб хабар беришича, аварияга сабабчи бўлган самосвал ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган эди. У воқеадан бир неча кун ўтгач қўлга олинди.

10 октябрь куни Навоий вилоятидаги М-37 автомагистралининг 188-километрида юк автомашинаси билан тўқнашув оқибатида Nexia енгил автомобили ёниб кетган эди.

Бу воқеа ортидан ҳалок бўлганларнинг барчаси Nexia автомобилининг йўловчилари ва ҳайдовчисидир.

Экспертиза тўқнашув юк машинаси ҳайдовчисининг айби билан содир этилганини аниқлади.

«Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса / муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди», дейилади хабарда.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

l-jh59me3f6whckzhgllz523fdsg58ee

«Korzinka»да картошка нархи қанча? Зафар Ҳошимов иғволардан огоҳ бўлишга чақирди

Коронавирус эпидемияси тарқалгач, ижтимоий тармоқларда кунда-кунора ваҳимали хабарлар тарқалмоқда. Бу эса ҳозирги шароитда аҳоли кайфиятига …