13/12/2024
Главная / Сиёсат / Алишер Усмоновга қарашли компания Ucell‘ни сотиб олиши мумкин

Алишер Усмоновга қарашли компания Ucell‘ни сотиб олиши мумкин

Россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган USM Holdings компанияси Coscom мобил алоқа операторини (Ucell савдо белгиси) сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда CNews нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, USM Holdings ҳозирда Швециянинг Telia компанияси билан Coscom мобил алоқа операторини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

mlismz13428853206038_b

Қайд этиб ўтиш жоиз, Ucell абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда турувчи алоқа оператори саналади. 2016 йилнинг сўнггига қадар бўлган маълумотларга кўра, компания 9 млндан ортиқ абонентга хизмат кўрсатади.

USM Holdings Алишер Усмоновнинг «Металлинвест» ҳолдинги асосий активларига ҳам эгалик қилади. Шунингдек USM Holdings «Мегафон» алоқа оператори акцияларининг назорат пакетига эгалик қилади. Бундан ташқари, Telia ҳам «Мегафон»да ўз улушига (25 фоиз) эга саналади.

Яна маълумот

32f5c9e2c6ba595c687680a6e5932eb6

Энг яқинларим олдида айбсиз айбдор бўлиб қолгандим – Ўзбекистонда вирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муратова билан суҳбат

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор Нигора Муратова ўтган вақт давомида ижтимоий тармоқларда …